Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПараклиник бўлимларМарказий лаборатория

Бўлим ҳақида

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси Марказий клиник-биохимия лабораториясининг бугунги фаолияти ҳақида

 

     Таъкидлаш жоизки, республика тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни заминида инсон саломатлиги ётар экан, бу борада кўплаб тиббиёт муассасаларида самарали ишлар амалга оширилиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ошиб бормоқда. Жумладан, тиббиётнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлган лаборатория хизмати бўйича ҳам муайян фаолиятлар ўз самарасини бериб, беморлар учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Шундай экан, инсон саломатлигининг асосий босқичи асосан лаборатория таҳлилларидан сўнггина аниқланиб, керакли ташҳис қўйилиб, даво муолажалари бошлаб юборилади. Демак, мазкур босқичга етгунча бемордаги тўғри таҳлилни аниқлаш замонавий технология ва тажрибали врач-лаборант, фельдшер-лаборант¬лар томонидан амалга оширилади. Бунинг учун янги технологияларда фаолият юритадиган мутахассис касбий маҳоратга эга бўлиши ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиши зарур. Айни кунда республика тиббиёт муассасаларидаги лаборатория хизматларининг сифатли даражада ҳамда тезкор равишда олиб борилаётганлиги кўпроқ янги технологияларнинг мавжудлиги ҳамда малака ошириб келаётган кадрлар салоҳиятига келиб тақалмоқда. Бу борада Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси Марказий клиник-биохимия лабораториясида ҳам беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Ҳаммамизга маълумки, кейинги пайтларда давлатимиз томонидан республика тиббиёт тизимига катта эътибор қаратилиб, аҳоли саломатлиги учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Шу жумладан, Марказий клиника-биохимия лаборатория бўлимимиз ҳам замон талаблари даражасида фаолият юритиб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бўлим асосан давлатимизнинг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарор ва фармонлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари, Тошкент тиббиёт академияси, шунингдек, клиниканинг иш режалари асосида фаолият олиб боради. Айтиш жоизки, тиббиётнинг ҳар бир йўналиши ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бу ўринда лаборатория хизмати ҳар бир мутахассисдан катта масъулият ва ҳушёрлик талаб этади. Ҳақиқатан ҳам, қачонки бемордаги таҳлилий натижа лаборатория текширувидан тўғри ўтказилсагина, унга мутахассис томонидан ташҳис қўйилиб, даво муолажалари бошлаб юборилади.

Авваллари лабораторияларда янги технологиялар бўлмаганлиги сабабли, текширувлар бир ёки икки кўринишда олиб борилса, таҳлил натижалари эса тезда чиқариб берилмас эди. Эндиликда эса замонавий лаборатория ускуналари асосида бир қанча текширувлар тезкор равишда олиб борилаётганлиги беморларга катта қулайликлар яратмоқда.

 

Бўлимдаги замонавий текширув асбоб-ускуналари

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий таълим муассасалари ва клиникани техник жиҳозлаш тўғрисида"ги қарорига биноан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича Тошкент тиббиёт академияси ректори, академик Ш.И.Каримов, клиника бош шифокори Ж.А.Ризаев бошчилигида марказий клиник-биохимия лаборатория бўлимига давр талабига жавоб берадиган замонавий лаборатория ускуналари келтирилди. Шу жумладан, тўла автоматлашган 63 кўрсаткичга эга бўлган биохимия анализатори (SINNOWA BC-300), автоматлаштирилган 19 кўрсаткичли гематологик анализатор (В-3000), ПЦР-лаборатория (SLAN Reat-Time PCR Defection system) каби лаборатор аппарат.

Марказий лаборатория
Алоқа

Марказий клиник-биокимёвий лаборатория, 1-қават.
Мўлжал: Хирургик стоматология
Тел: (+99871)289-41-88

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ