Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникалар

Бўлим ҳақида

 

Болалар Терапевтик Стоматологияси Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларида, яъни 1993 йилда 1-ТошДавТИ таркибида алоҳида кафедра бўлиб ташкил топди.

Кафедрани 1993 йилдан 1997 йилгача т.ф.н. Зуфаров Алимджан Арифджанович бошқарди.

Кафедрада иш бошлаган дастлабки ўқитувчилар: доцентлар: Х.И. Саидакбарова, Ш.С. Азизов , И.Х.Халилов; ассистентлар: т.ф.н. М.Х.Ташходжаева , Т.М.Ниязова , А.М.Солохо , С.Ганиханова , Х.О.Арифжанова , М.Г.Алимова , А.С.Йулдашханова

Кафедранинг асосий вазифаси 3-4-5 курс талабаларини ўқитиш, юқори малакали стоматологлар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш эди. 1997 йилдан 2006 йилгача кафедрани т.ф.н. профессор А.С. Йулдашханова бошқарди.

Профессор А.С. Йулдашханова бошчилигида кафедрада илмий ишлар иккита асосий йўналишда олиб борилди:

1) Болаларда кариес ва пародонт касалликларини даволаш ва профилактика қилиш усулларини такомиллаштириш;

2) Болалар оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

Бу даврда БТС кафедрасида илмий-амалий монография (проф. А.С.Йулдашханова), иккита ўқув дарслиги (И.Халилов, А.С.Йулдашханова ва б.) , битта ўқув қўлланма (И.Х.Халилов), йигирмадан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, икки юздан ортиқ илмий мақолалар яратилди. Кафедрада Республикамизда экологик иқлимдан ва болалар ёшида оғиз бўшлиғи аъзолари ва бошқа аъзоларнинг касалланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда илмий ишларнинг рационал йўли белгиланди.

Ушбу йўналишда фаол илмий изланишлар, профилактика усуллари ва уларни такомиллаштириш иишлари олиб борилмоқда. ЖССТ талаблари даражасида болаларда оғиз бўшлиғи ва аъзолари касалликларининг эрта профилактикаси ва даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Кафедра ва поликлиника ходимлари орасида яратилган шарт-шароитлар, кадрларнинг узлуксиз илмий тайёргарлигига ва ходимларнинг илмий салоҳияти юксалишига шароит яратади.

Кафедрада таълим бериш шароитларини яҳшилаш ишлари олиб борилди, талабаларни ўқитишни янги усулларидан фойдаланилади ва фойдаланиб келиняпти, кафедра янги технологик ресурслар билан таъминланяпти.

БТС кафедраси ходимлари узлуксиз равишда илмий изланишлар олиб борадилар, соғлиқни сақлашнинг илмий изланишларидан олинган натижаларидан фойдаланган ҳолда болаларда асосий стоматологик касалликлар профилактикаси ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқдилар.

Республика доирасида болалар оғиз бўшлиғи ва аъзолари касалликларида даволаш-консультатив ишларини олиб боришмоқда . БТС кафедраси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги илмий-педагогик таркиби ва врачлар малакасини ошириш базаси ҳисобланади. Ходимлар талабалар билан биргаликда, мунтазам равишда мактаблар, болалар боғчаси, болалар уйида асосий стоматологик касалликларини даволаш-профилактик ишларини олиб боришмоқда. Болаларга шахсий гигиена қоидалар ўргатилади, уларга тартиби билан оғиз бўшлиғи гигиенаси дарслари ўтилади ва болаларга оғиз бўшлиғи шахсий гигиенаси воситаларидан тақдим этилади.

2002 йилда БТС кафедрасида магистратура йўналишида ўқиш ташкил этилди, биринчи марта магистратурада икки йиллик ўқув дастури бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ушбу даврда Ўзбекистон Республикаси даволаш-профилактик муассасаларида муваффақиятли иш олиб бораётган 50 дан ортиқ магистрлар тайёрланди.

Ҳозирги вақтда Болалар Стоматологияси кафедраси мудири сифатида профессор М.И.Азимов ишлаб келмоқда.

Маслаҳат поликлиникаси
Алоқа

Маслаҳат поликлиникаси,
2-3 қават.
Мўлжал: Болалар терапевтик стоматологияси

Тел: (+99871)289-43-98

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ