Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникаларМаслаҳат поликлиникаси

Бўлим ҳақида

 

ТТА 3-клиникаси маслаҳат поликлиникаси тўғрисида

 

Тошкент Тиббиёт Академиси 3 клиникаси Маслаҳат берувчи шифохонаси 1991 йилда ташкил этилган. Маслаҳат поликлиникаси эски маъмурий бинонинг 2 ва 3 қаватларида жойлашган бўлиб, умумий майдони 4140 м 3 га тенг. Поликлиникада ходимлар учун 24 та хона мавжуд.

Поликлиниканинг асосий вазифаси амбулатор беморларга юқори савияда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, профилактик ишларни олиб бориш ва беморлар талабидан келиб чиққан ҳолда кўрсатма асосида клиника бўлимларига стацион шароитида ёки яшаш жойида амбулатор шароитида даволанишга кўрсатма бериш.

Маслаҳат поликлиникаси юқори малакали мутахассислар ва замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган. Поликлиника Тошкент Тиббиёт академиянинг кафедралари билан чамбарчас узвий фаолият олиб боради, яъни талабалар учун ўқув хоналари ажратилган бўлиб, юкори курс талабалари поликлиника шифокорлари билан биргаликда беморларни қабул киладилар. Маслаҳат поликлиникасида 25 та юкори малакали шифокор ва 13 та ўрта ва кичик тиббий ходимлар фаолият кўрсатадилар.

Шифокорларимизнинг 4 таси тиббиёт фанлари номзоди, колганлари олий ва 1-тоифали шифокорлардир. Ҳозирги кунда поликлиниканинг мудири олий тоифали шифокор М.М.Абдурахмановдир .

Маслаҳат поликлиникасига республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасининг барча туманларидан беморлар мурожаат қиладилар.Шифокорларимиз уларни замонавий тиббий ускуналарда текширишдан ўтказиб, юкори савияда ёрдам кўрсатадилар.

Маслаҳат поликлиникаси
Алоқа

Маслаҳат поликлиникаси,
2-3 қават.
Мўлжал: Болалар терапевтик стоматологияси

Тел: (+99871)289-43-98

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ