Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникаларМаслаҳат поликлиникасиМаслаҳат поликлиникасиХизматлар

Хизматлар

 

Поликлиникамизда клинико-биохимик лаборатория хонаси, УТТ, ЭКГ, рефлексограф ва ЭХО-ЭГ хоналари мавжуд бўлиб, бу хоналарда беморларга замонавий усулларда текширувлар ўтказилади. Лаборатория хонасида шифокор-лаборантН.А. Жуманова томонидан беморларга қон ва сийдикнинг клиник ва биохимик ( Алт, Аст, билирубин, глюкоза, мочевина, креатинин, холестерин, тимол пробаси, мочевая кислота, электролитлар, липид спектри, умумий оксил, диастаза ва бошкалар ), таҳлиллари, ИФА диагностика ( ТТГ, эркин Т-3 ва эркин Т-4, пролактин, тестостерон, кортизол, эстрадиол, ЛГ, ФСГ, ПСА, эркин тестостерон, прогестерон, хламидия, токсоплазма, уреаплазма, микоплазма, цитомегаловирус, ВПГ -1, ВПГ-2, гарднорелла, қизилча, бруцеллез, HBsAg, HCV ва бошқалар ), суртмалар, простата бези суюқлиги, эякулят (спермаграмма )

УТТ хонасида беморларга замонавий стационар Интерскан 250 ва портатив    ALOKA 500 аппаратида қорин бўшлиғи, сийдик йўллари, жинсий аъзолар, ҳомиладорлик ва қалконсимон без текширилади.

Хирург хонасида барча хирургик касаллар замонавий аппаратларда текширувдан ўтказиб, ташҳислар қўйилади ва амбулатор даволанишга тавсиялар берилади, зарур бўлган шароитларда беморлар хирургия бўлимига ётқизилади. Жарроҳ томонидан юмшоқ тўқимадаги барча йирингли касалликлар ( фурункул,карбункул, абсцесс ва флегмоналар ), юмшоқ тўқима ўсма касалликлари ( липома, атерома, гигрома, фиброма ) даволанади, портатив электрокоагулятор ёрдамида сўгаллар, папилломалар куйдирилади.

Маслаҳат поликлиникасининг дерматолог хонасида тери касалликларига аниқ ташҳис қўйилади.Ташҳис қўйишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг назарий ва амалий билимларига асосланади.Бунда специфик диагностика усуллари ( диаскопия, кириб текшириш, катталаштирувчи визуал диагностика, дермографизм ва бошқалар ) ва лаборатория текширувлари ўтказилади.Бунда замонавий клиник ва биохимик таҳлиллар, ТОРЧ инфекциялари, биологик суюкликларни текшириш, паразитларга текширувларга асосланиб, ташҳис қўйилади. Дерматолог хонасида псориаз, склеродермия, эритематоз, вирусли дерматозлар, дерматомикозлар ( замбуруғли касалликлар ), витилиго, невуслар, аллергик тери касалликлари, фотодерматозлар, соч тўкилиши, кўп терлаш, ҳуснбузарлар, себореялар, экзема, ихтиозлар, ВИЧ инфекцияларида учрайдиган дерматозлар, моллюск, сўгаллар, кератодермиялар ва бошқа дерматозларга даволаш тавсиялари берилади.

   Гинеколог хонасида амбулатор мурожаат этган беморлар текширувдан ўтказилиб, бепуштлик билан касалланган аёллар, жинсий йўл билан бериладиган касалликлар ( хламидий, уреаплазма, микоплазма ), жинсий аъзолар яллиғланиш касалликлари билан, бачадон эрозиялари, бачадон миомаси, кисталар, жинсий аъзолар эндометриози билан оғриган аёлларга амбулатор ёрдам кўрсатилади, тиббий кўрсатмаларига кўра беморлар гинекология бўлимига ётқизилади.

Офтальмолог хонасида беморлар замонавий аппаратларда текширилиб, ташҳис қўйилади ва амбулатор ёрдам кўрсатилади ёки офтальмология бўлимига ётқизилади. Беморларга ташҳис қўйиш учун «Биомикроскопия», «Прямая ёки Обратная офтальмоскопия» усуллари қўлланилади, кўриш чегараларини аниқлаш учун «Сферопериметрия»,  глаукома касаллигига шубҳа бўлганда кўз босими ўлчанади .

Невропатолог хонасида беморларга ташҳис қўйиш учун МРТ, КТ, Рентген текширувлари, ЭХО-ЭГ ва клиник ва биохимик лаборатор текширувлар ўтказилади.

   Беморлар бош мия қон томирлари кассалликлари, периферик нерв системасининг касалликлари, умуртқа поғонасининг остеоондрози, диск чурраси, бош мия ва орқа мия жароҳатлари, неврозлар, нерв системасининг насл касалликлари текширилади ва беморларга ташҳис қўйилиб беморларга амбулатор ёки стационар даволаниш тавсия қилинади.

     Гастроэнтеролог томонидан ҳозирги кунда сурункали гастрит, 12 бармоқли ичак ва меьда яраси, сурункали гепатит, сурункали холецистит, жигар циррози, сурункали панкреатит, сурункали энтерит, сурункали колит, сурункали носпецифик ярали колит, ичак дизбактериози, сурункали эзофагит, ўткир ва сурункали бронхит, зотилжам касалликлари бўйича тажрибали мутахассис маслаҳатлари берилади.. У 1995 йилдан то ҳозирги кунгача матбуотда, телерадио эшиттиришларида, газета ва журналларда тиббиётга оид далзарб мавзуларда чиқишлар қилиб туради.

       Ревматолог шифокор томонидан ревматизм, юрак пороклари, ревматоид артрит, подагра, системали касалликлар, Бехтерев касаллиги, спондилоартритлар билан беморлар қабул қилинади, бу беморларга аниқ ташҳис қўйиш учун рентген текширувлари, юракк ЭХО кардиографияси, ТОРЧ инфекцияси ( хламидий, уреаплазма), қоннинг клиник ва биохимик таҳлиллари қилинади.

         Нефролог хонасида ўткир ва сурункали глолмерулонефритлар, ўткир ва сурункали пиелонефритлар, сурункали буйрак етишмовчилиги, системали касалликларда буйракдаги иккиламчи ўзгаришлар билан беморлар қабул қилинади .

     Кардиолог шифокор томонидан юрак ишемик касаллиги, инфарктдан сўнгги кардиосклероз, атеросклероз, артериал гипертония, нейроциркулятор дистония, миокардитлар, кардиомиопатия, перикардитлар, юрак-кон томир етишмовчилиги, аритмиялар билан мурожаат қилган беморлар қабул қилинади, беморларга ташҳис қўйилгандан сўнг шифокор кўрсатмасига биноан амбулатор ёки стационар даво тавсия қилинади.

     Поликлиникада ходимларнинг ишонч шифокори томонидан клиника ходимлари йилига 2 мартадан диспансеризациядан ўтказилади ва диспансеризация пайтида касаллиги аниқланган ходимлар амбулатор ёки стационар шароитида даволандилар.        

    Поликлиникамизнинг шифокорлари кўп маротаба Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва клиникамиз маъмуриятининг буйруғига асосан республикамиз аҳолисига жойларда юкори малакали амалий тиббий даволаш-профилактик хизматларини кўрсатиб келмоқдалар.

Маслаҳат поликлиникаси
Алоқа

Маслаҳат поликлиникаси,
2-3 қават.
Мўлжал: Болалар терапевтик стоматологияси

Тел: (+99871)289-43-98

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ