Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникаларЛОР поликлиникаси

Бўлим ҳақида

 

Оториноларингология маслаҳат поликлиникаси юқори малакали тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатадиган, беморларга замон талаблари даражасида консерватив ва жарроҳлик тадбирларини ўтказадиган тиббиёт масканларидан бири ҳисобланади.

   Поликлиника янги технологияларни қўллаган ҳолда эшитувни тиклаш ва нафас йўлларида ривожланган касалликлар билан касалланган беморларга тиббий ёрдамларни кўрсатади.

   Шу билан бир қаторда, қулоқ, томоқ, бурун, ҳалқум ва ҳиқилдоқ касалликларининг тиббий реабилитация жараёнларини замон талаблари даражасида ташкиллаштириб, барча усуллар қўлланган ҳолда ушбу беморларнинг тез соғайиб кетишларини ҳамда меҳнатга қобилиятларининг тикланишини таъминламоқда,

     Поликлиника микроскоп, синусоскоп, аудиометр, аудиотестер, уль тратовуш, электростробоскоб ва ҳ.к.лар билан жиҳозланган. Ушбу асбоблар ёрдамида ЛОР аъзоларини микроскопия қилиб, юқори нафас йўлларини “Optic” эндокопия ёрдамида кўзга кўринмайдиган паталогик жараёнларини аниқлаб, ўта аниқликда ташҳислаш ва мақсадли даволаш тадбирлари ўтказилади. Шу туфайли ҳам касаллик асорталарининг олдини олиш ва тез муддатда соғайиб кетишига замин яратади.

     Мувозанат аъзоларининг фаолиятини текшириш ва ташҳислаш, даволаш тадбирларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Эндоскопик технологиялар жорий қилинганлиги туфайли нафақат бурун бўшлиғида, балки бурун ёндош бўшлиқларида ташқи тўқималарни кесмасдан балки бурун ичи орқали ташҳисланади ва жарроҳлик амалиётлари қўшни аъзоларда ўтказилади.

   Юқори малакали ходимлар ва замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида кўпгина мураккаб касалликлар: отосклероз, нейросенсор гаранглик, ўрта қулоқнинг эксудатив отити, Меньер касаллиги, вестибулопатия аниқланади.

     Эшитув найи фаолиятларининг бузилиши, ҳиқилдоқ ва ҳалқумнинг турли касалликларини ўз вақтида таққослама ташҳислаш ва даволаш тадбирларини белгилашга эришилди. Поликлиника республикамизда биринчилар қаторида ташкил топган бўлиб, минглаб республикамиз учун ҳамда хорижий давлатлар учун малакали мутахассисларни тайёрлашда давом этмоқда.

ЛОР поликлиникаси
Алоқа

Хўжалик ҳисобидаги ЛОР поликлиникаси.
1-қават.
Мўлжал: ЛОР бўлими

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш  вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ