Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникаларФизиотерапия

Бўлим ҳақида

Тиббий Реабилитология ва физиотерапия бўлими Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникаси таркибида ташкил этилган, унда беморлар соғлиғини қайта тиклаш , самарали ва безарар даво усулларидан фойдаланиб беморлар ҳаётини узайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини яратиш ишлари олиб борилади.

Бўлим тарихи 1965 йил Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Физиотерапия ва Даволовчи Жисмоний Тарбия кафедраси қошида бошланган. Бўлим ташкилотчиси ва бошлиғи А.К.Каримжанов бўлган.

А.К.Каримжанов (1920-2011) Тошкентда туғилган, 1944 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тамомлади. Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Тизимида 50 йилдан ортиқ врач физиотерапевт бўлиб ишлади. 1956 йил кандадатлик диссертациясини ҳимоя қилди, 1962 йилда доцент, 1971 йилда ЎзССРда хизмат кўрсатган врач унвонига сазовор бўлди. 50 дан ошиқ илмий ишлар муаллифи. 1959-1971 йилларда физиотерапия ва ДЖТ ни бошқарди. 1965 йилда Физиотерапия бўлими ва кафедарси учун янги аппаратлар олиб келинишида фаол қатнашди. 34 йилик педагогик фаолияти мобайнида 20 мингдан ортиқ врачлар етишиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшди.

1968 йилда 16 ўринли стационар бўлим очилди.

1974 йилдан 1992 йилгача олий малакали врач физиотерапевт У.М.Абдуллаева бўлим бошлиғи бўлди. У.М.Абдуллаева раҳбарлигида физиотерапевтик аппаратуралар янгиланди, янги физиотерапевтик усуллар ўйлаб топилиб, амалиётда қўллаш учун ТошДавТИ ходимлари билан маслаҳатлашиб физиотерапевтик факторлар ва ДЖТ комплексининг қўлланилиши даво самарасига яхши таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда ТТА 3-клиникаси тиббий раебилитология бўлими ва поликлиникасида малакали физиотерапевт врачлар ишламоқда.

Тиббий раебилитология бўлимида қуйидаги физиотерапевт врачлар ишлаган:

Т.В Кондратьева , И.С Глазнова , У.Я.Шоюсупова , И.И.Ибрагимов,В.Х Ханходжаева , В.Н Иштокина , доцент т.ф.н.Л.А. Джураева , доцент т.ф.н.Н.К. Зуфарова, доцент т.ф.н.Д.Х. Туляганов,С.М. С.М. Буриходжаева, Г.Н. Бадалова

1992-1994 йилларда бўлим бошлиғи доцент т.ф.н.Н.К.Зуфарова

1994-2009 йилларда бўлим бошлиғи олий малакали физиотерапевт

С.М.Буриходжаева

2009-2010 йилларда бўлим бошлиғи доцент т.ф.н.Д.Х.Туляганова

 2010 йил ноябрь ойидан бошлаб тиббий реабилитология бўлими Халқ табобати, Реабилитология ва Жисмоний Тарбия кафедрасининг клиник базаларидан бири ҳисобланади, кафедрани доцент , тиббиёт фанлари доктори Ли Борис Николаевич бошқаради.

Тиб. реабилитация ва физиотерапия
Алоқа

Тиббий реабилитация ва физиотерапия бўлими, 1-қаватли бино.
Мўлжал: Марказий стерилизация бўлими
Тел: (+99871)289-44-83

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ