Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникаларФизиотерапияФизиотерапияХодимлар

Ходимлар

ramka
Борис Николаевич Ли

Тиббиёт фанлари доктори, доцент.

1971 йил Самарқанд Тиббиёт Институтини тамомлаган, 1987 йилда номзодлик, 2002 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, 4 ўқув қўлланма, 12 ўқув-услубий қўлланма,х алқ табобати бўйича 4та маъруза тайёрлаган. Кафедранинг асосий илмий йўналиши иглорефлексотерапиянинг организмга норма ва патологияда функционал таъсирини ўрганиш. Ли Б.Н. Шарқ табобати бўйича Москвада, Ленинградда, Киевда, Сеулда малака оширган ўтаган. Халқаро Игнатерапевтлар Ассоциацияси аъзоси, МДҲ да Илмий-Техник Олимлар Ассоциацияси аъзоси. 1997 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб Корея Республикаси Шарқ табобати мутахассислари билан бирга халқаро “KOICA” лойиҳаси бўйича иш бошлади ва давом этмоқда.

ramka
Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна
Кафедра доценти. Клиника директори.
1996 йилда 1 ТошДавТИ даволаш факультетини, 2000 йилда “Физиотерапия ва ДЖТ” бўйича клиник ординатурани тамомлаган. Иш фаолиятини 1 ТошДавТИ клиникасида физиотерапевт врач сифатида бошлаган. 2001 йилдан Физиотерапия ва ДЖТ кафедрасида ассистент лавозимида ишлай бошлади. 15 дан ошиқ илмий ишлар, типик-ўқув услубий лойиҳалар муаллифи. 2005 йилда Москва шаҳридаги Пирогов номидаги Давлат Тиббиёт Университетида Физиотерапия, ДЖТ ва Спорт тиббиёти бўйича малака оширди. Малака ошириш янги ўқитиш усуллари устида, далилларга асосланган тиббиёт бўйича AIHA лойиҳаси билан иш олиб боради. Олма-Ота ва Бишкек шаҳрида ўтказилган тренингларда иштирок этган. 2010 йилда “Боксчиларда реабилитация ва адаптациянинг тиббий-биологик аспектлари ” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. “Реабилитология” мутахассислиги бўйича магистратура лойиҳаси директори ҳисобланади, Спорт Тиббиёти соҳасида илмий иш олиб боради.
ramka
Рўзиқулов Нодир Мажидович
Тиббиё реабилитация ва физиотерапия бўлими мудири
1988 йилда Том тиббиёт институтининг даволаш факультетини тугатган. 1988-89 йй неврология кафедрасида интернатурани ўтади. 1989-90йй Том сув транспорти шифохонасида невролог бўлиб ишлади. 1990-1999 йй. Пскентда, 1 ТошдавТИ клиникасида, "МедВА" клиникасида шифокор невролог сифатида ишлади. 2000 йилдан 1 ТошдавТИ клиникаси тиббиёт реабилитация бўлимида шифокор бўлиб ишни давом эттирди.Рефлексотерапия бўйича Урумчи шахрида (Хитой), мануаль терапия бўйича (Москва), физиотерапия бўйича (1 ТошДавТИ) малака оширди. Физиотерапия, ДЖТ кафедрасида ассистент лавозимида ишлади.
ramka
Бадалова Гульмира Насретдиновна
Катта ўқитувчи.
1980 йилда Тошкент Тиббиёт Институтини даволаш иши бўйича тугатган. 1980-1992 йилларда Тошкент Темир Йўллари шифохонасида эндокринолог бўлиб ишлаган. 1992 йилдан Физиотерапия, ДЖТ ва Жисмоний Тарбия кафедрасида дарс беради. 2004 йилда 1ТошДавТИ қошидаги Ўқитувчилар Малака Ошириш Марказида “Замонавий интерактив ўқитиш усуллари ” юзасидан малака оширди. 15 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Ҳозирги вақтда Қандли диабет ва Семириш касалликларини реабилитация қилиш билан банд. Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам илмий амалий маркази эндокринологи ҳисобланади.
ramka
Высогорцева Ольга Николаевна
Катта ўқитувчи.
2000 йилда Тошкент Тиббиёт Институтини даволаш иши бўйича тугатган. 2003 йилда “Физиотерапия ва ДЖТ” бўйича клиник ординатурани тамомлаган. 2003 йил ноябрда ногиронлар реабилитацияси ва протезлаш Республика Миллий Маркази аспирантурасини тамомлади. 2009 йилда номзодлик диссертациясини “Юрак ишемик касаллиги инфарктдан кейинги кардиосклерози бўлган беморларни комплекс давосида магнитрезонанс давонинг аҳамияти” мавзусида ҳимоя қилди. 4 журнал мақолалари ва 11 тезислари , “Юрак ишемик касаллиги бор ногиронларда индивидуал реабилитация усуллари ” номли услубий қўлланма муаллифи. 2006 йилдан кафедра ассистенти , 2010 йилдан катта ўқитувчи . Ҳозирда кафедра илмий ишларига жавобгар.
ramka
Абдуллаева Умида Мурадовна
Олий тоифали шифокор физиотерапевт
ramka
Сапаров Юлдош Бабаджанович
Ревматолог. Олий тоифали шифокор
ramka
Сутюшева Лияна Мирзаевна
Катта ҳамшира.
1992 йил ТошПТИ қошидаги Тиббиёт коллежини тугатган. 1992-1994 йилларда 1 ТошДавТИ клиникаси ЛОР бўлимида, 1994-2007 йилларда тиббий реабилитацияда муолажа ҳамшираси бўлиб ишлаган, кейинчалик ТТА 3-клиникасида ишлаб келмоқда.

Тиб. реабилитация ва физиотерапия
Алоқа

Тиббий реабилитация ва физиотерапия бўлими, 1-қаватли бино.
Мўлжал: Марказий стерилизация бўлими
Тел: (+99871)289-44-83

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ