Бўлим ҳақида
1964 йил 20 майдаги 252- сонли буйруқ билан ТошДавТИ базасида Клиника ташкил қилинган. Шундан бери қабул бўлими фаолият кўрсатиб келмокда. Қабул бўлимининг иш фаолияти қуйдагилардан иборат: беморларни қабул қилиш, уларга ўз вақтида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, кўрсатма бўлганда стационарга ётқизиш,маслаҳат поликлиникаси орқали келган беморларни расмийлаштириш, беморлар устида санитар-покланув ишлови ўтказиш, транспортировка ва тиббий ҳужжатларни тўғри олиб бориш жараёнини амалга ошириш.
Қабул бўлимида терапия, хирургия, гинекология, стамотология, лор, рўйхатхона, лаборатория, ренгент хонаси ва санитар покланув хоналарида кечаю-кундуз беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади ва кўрсатмалар бўлган ҳолларда беморлар клиниканинг бўлимларига ётқизилади.