Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларПоликлиникаларРентген радиология ва МРТ

Бўлим ҳақида

Нур ташҳиси ва терапияси кафедраси 1920 йили ташкил топган. ТТА 3-клиникасининг рентген-радиология бўлими Ўзбекистондаги етакчи диагностик клиникалардан бири ҳисобланади. Бўлимнинг яхши техник таъминланганлиги ва шифокорларнинг юқори малакаси турли диагностик муолажаларни сифатли ўтказиш имконини беради. Бўлим ходимлари бир неча бор чет мамлакатларда малакаларини оширганлар, халқаро конференцияларда маърузалар қилганлар, Россия ва бошқа халқаро радиологлар ассоциацияси аъзолигига эгалар ва бир қанча илмий ишлар муаллифи ҳисобланадилар. Клиникада рентгенологик, МРТ, МСКТ ва рентгентерапия хоналарида иш олиб борилади.

ТТА 3-клиникаси рентгенологик бўлими, деярли барча рентгенологик текширувлар ўтказишга имкон берадиган аппаратура билан таъминланган. Текширувлар I ва олий категорияга эга рентгенолог-шифокорлар ва лаборантлар томонидан олиб борилади. Бўлим штати ёш мутахассислар билан тўлдирилиб борилмоқда.. Клиника ходимлари доимий равишда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти базасида, радиологлар кенгашида ва чет мамлакатларда ўз малакаларини ошириб борадилар. Ҳозирги вақтда бўлимда рентгенографик ва рентгеноскопик, дентал аппаратларда, ортопантомографда, флюорографда турли рентгенологик текширувлар , шу жумладан полипозицион ва прицел рентгенограммалар, контраст-рентген текширувлар – барий ва йод сақловчи контрастлар билан ўтказилади. Ҳар йили ТТА талабалари, клиника ходимлари ва келишув асосида бошқа муассаса ходимлари профилактик флюорографик кўрикдан ўтадилар. Рентгентерапияси хонасида яллиғланиш, деструктив, дегенератив касаллиги, узок муддатли битмайдиган яралар ва операциядан кейинги инфильтрати бор беморлар даволанадилар.

2014 йилдан бошлаб рентгенрадиология бўлимида ва қабул бўлими рентген хонасида рақамли рентгенография аппаратлари ишга тушди. Рақамли рентгенографияда рентген тасвир юқори таъсирчан рақамли сенсор ва компютер ёрдамида қайта ишланиб олинади. Тасвирни компьютер мониторида кўриш, турли ахборот ташувчиларига ёзиш ва сақлаш, принтер орқали лазер плёнка ёки коғозга чиқариш, компютер тармоқларига ва интернетга йўналтириш мумкин. Ракамли рентгенография куйидаги имкониятларни беради: 1) нурланиш миқдорини камайтириш, 40% гача; 2) кумушли рентген пленка ва фотокимё жараёнларидан фойдаланмаслик; 3) махсус компютер дастурлар ёрдамида тасвирни қайта ишлаб диагностик аҳамиятини ошириш; 4) рақамли тасвирларни узоқ вақт сақлаш; 5) тасвирларни компютер тармоқлари ва интернет орқали маслахат учун юбориш.

Компьютер томография хонаси бўлимнинг ажралмас ва муҳим қисмларидан ҳисобланади. Унда Siemens компаниясининг мультислайс Somatom Emotion томографи 2010 йилдан бери ишлайди. КТ энг асосий ва энг информатив текширув усуллардан бири ҳисобланиб, оддий нур ташҳиси текширувларидан сўнг ишлатиладиган вазиятга аниқлик киритувчи усуллардан бири ҳисобланади. У касалликнинг эрта давларида ва унинг атроф органлар билан алоқасини аниқлашга имкон беради. КТ тўғри даволаш тактикасини танлашда, жарроҳлик муолажаларни режалаштиришда ҳамда ўтказилаётган даво самарадорлигин баҳолашда муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги кунда КТ стандарти 0.1х0.5 сек вақтда 4 дан 64 гача кесма оладиган кўп кесмали томографларда текширув ҳисобланади. Замонавий МСКТ аппаратлар олинган кўндаланг кесмалар асосида истаган проекцияда ҳамда 3D реконструкциялар кўринишида тасвирлар бера олади. Контраст моддаларини қўллаш аниқ ташҳис қўйишга ёрдам беради. Кабинетда автоматик инъектор булиб, у контраст моддани болюс қилиб, яъни катта хажмда қисқа вақт ичида, организмга юбориш имконини беради.

Магнит-резонанс томография бизнинг клиникада Siemens компаниясининг (Германия) очиқ типдаги Magnetom Open Viva аппаратида амалга оширилади. Магнит-резонанс томография (МРТ) нур ташҳисининг энг замонавий усулларидан бири ҳисобланади. У тананинг истаган проекцияда кесмаларини олиш имконини беради. Юқори тўқима контрасти, ноинвазивлиги ва зарарсизлиги учун ҳозирги кунда МРТ неврология, ортопедия ва онкологияда ишлатиладиган энг информатив текширув усуллардан бири саналади. Усул орган структурасини ва ундаги ўзгаришларни баҳолаш, ривожланиш нуқсонларини, травматик ўзгаришлар ва ўсмаларни аниқлаш имконини беради. Қўшимча контраст моддаларни қўллаш усул информативлигини янада оширади. Клиникада бош ва орқа мия, умуртқа поғонаси, йирик ва майда бўғимлар, юмшоқ тўқималар, юз-жағ ва бўйин соҳаси, кўкрак қафаси, корин бўшлиғи, кичик чаноқ аъзолари текширилади. Ҳамда 5 ёшдан кичкина болалар анестезиолог назорати остида седатация қилиб текширилади.

Рентген радиология ва МРТ
Алоқа

Рентгенология ва МРТ бўлими,
Асосий даволаш биноси
1-қават.
Мўлжал: Терапия бўлими
Тел: (+99871)289-44-03, 289-43-94

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ