Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларЭндокринология

Бўлим ҳақида

 

Тошкент Тиббиёт Академияси 3 клиникаси Эндокринология бўлими 1972 йил октябрь ойида Тошкент Давлат тиббиёт институтининг госпитал терапия кафедрасининг эндокринология курсининг асосий клиник базаси сифатида ташкил этилган. 1997 йил сентябрь ойида Тошкент Давлат 1 тиббиёт институтининг Эндокринология курсининг асосий клиник базаси сифатида ташкил этилди. 2005 йил Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил этилиши муносабати билан УАШ тайёрлаш ва эндокринология кафедраси клиник базаси ҳисобланади.

Тошкент Тиббиёт Академияси 3 чи клиникасининг Эндикринология бўлими ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси ҳисобланади. 20 та бюджет ҳисобидаги бемор ўринларига мўлжалланган бўлиб, 863,555 кв.м. майдонда жойлашган. Бўлимда 10 ўринлик пуллик хизмат бўйича беморхоналар ташкил этилган.

Ҳозирги пайтда Эндокринология бўлимида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва бошка Республикалардан ташриф буюрган беморлар даволанади. Эндокринология бўлимига беморлар асосан режалаштирилган тартибда, яъни “Эндокринология бўлимига беморларнинг ётиш тартибига” аосланган ҳолда қабул қилинади хамда ССВнинг “Республика вилоятларидаги Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Соғлиқни Сақлаш бош бошқармаси” томонидан бюджет ҳисобидан даволашга рухсат берувчи махсус ордер билан юборилган аҳолини режали равишда, тиббий ёрдамга ўз турар жойларидан йўлланма ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлгандагина бюджет ҳисобидан даволашга қабул қилинади.

Клиникада Эндокрин тизими касалликлари билан хасталанган беморларга юқори даражали замонавий инстирументал биохимик, гормонал текширувлар ва рентгенологик КТ, МРТ, текширувлар ўтказилади.

Клиникада Кандли диабет қалконсимон без касалликларидан АИТ, гипотиреоз, ДТЗ, Тиреоидитлар; гипофизар нанизим, гипофиз адиномалари, акромегалия, қандсиз диабет, буйрак усти бези касалликлари, жинсий безлар касалликлари, муваффақиятли даволанади.Юкори малакали шифокорлар билими ва замонавий текшириш усуллари ёрдамида юкорида кўрсатилган касалликларнинг қиёсий ташҳиси амалга оширилади. Клиника шароитида янги технологик усуллар ва янги услубий синамалар ҳам қўлланилади. Бизнинг клиникамизда текшириш ва даволаш усулларидан катта тажриба орттирилган ва жуда кўп беморлар даво топган.
     Беморларни даволаш ва асоратларининг олдини олишни янада мукаммаллаштириш мақсадида бўлимда «Диабет мактаби» ташкил қилинди. «Диабет мактаби» хонаси намойиш учун керакли тематик банерлар билан, кўргазмали матнлар, услубий қўлланмалар, таблицалар ва беморлар ўз-ўзини назорат қилиши учун зарур бўладиган услубий тавсиялар, адабиётлар билан жиҳозланган. «Диабет мактаби» иши биринчи навбатда ҳамшираларни ўқитишдан бошланди. Эндокринология бўлими ҳамшираларининг савиясини ва малакасини ошириш учун хам «Диабет мактаби» усуллари қўлланилади. Беморлар ўз-ўзини назорат қилиб, инсулин билан даволаниш ва инсулин қилиш техникасини ўргатишда, парҳез таомлар билан таништиришда, жисмоний ҳаракатлар ва оёқларни парвариш қилишни ўргатишда махсус дастур ва хилма- хил услубий ва кўргазмали матнлар ва “Хамширалик таълими ва амалиётида диабет мактаби талабларига асосланган ҳолда қандли диабетли беморларни ўз-ўзини назорат қилиш ва кузатишга ўргатиш асослари” номли ўқув-услубий қўлланмалари қўлланилади ва хилма- хил услубий қўлланмалар билан таъминланади.

Эндокринология
Алоқа

Эндокринология, 1-2 қават.
Мўлжал: Катталар юқумли касалликлари бўлими
Тел:(+99871)289-43-97

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ