Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларГинекология

Бўлим ҳақида

 

1975 йил сентябрда Тошкент давлат Медицина институтида акушерлик ва гинекология кафедраси профессор Қодирова Асалат Азизовна (1919-2009 гг.) раҳбарлигида ташкил қилинди.

1992 йилда кафедра мудири лавозимига тиббиёт фанлари номзоди, доцент Бердимурод Камилжонович Саидкариев сайланди. 1996 йилда умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш ишлари бошланиши муносабати билан акушерлик ва гинекология кафедраси 3та кафедрага бўлинди. 2002 йилда 1 ТошДавТИ қошида тиббиёт фанлари доктори, профессор Юлдуз Гулямовна Расуль-Зада (1952 г.р.) раҳбарлигида магистрлар тайёрлаш     акушерлик ва гинекология кафедраси ташкил қилинди, кейинчалик 2005 йилда ТТА тиббий педагогика, стоматология ва ОМХ факультети акушерлик ва гинекология кафедрасига айлантирилди. Ҳозирги вақтда кафедра ходимлари: профессор Каттаходжаева М.Х., доцентлар Маликова Г.Б., Сулайманова Н.Д., катта ўқитувчи Парвизи Н.И., ассистентлар Махмудова З.М., Гайбуллаева Д.Ф., Абдураимов Т.Ф., Климашкин А.А., Султанова З.Б. Кафедрада ОМХ факультети 2-3 курс, 4-5 курс тиббий-педагогика ва 4 курс стоматология факультети, клиник ординаторлар ва магистратура резидентлари таълим олишади. Кафедрада акушерлик ва гинекология буйича ОЎЮ акушерлик ва гинекология кафедралари профессорлари, доцентлари, ассистентлари, шунингдек тиббиёт коллежлари ўқитувчилари малака ошириш курсларини ўтишади. Кафедра ходимлари томонидан амалий тиббиёт учун катта кўламдаги ишлар олиб борилади. Республика санитария авиацияси бўйича навбатчилик, кафедра базаларида жойлашган клиникаларда даволаш ишлари учун жавобгарлик, президентимизнинг 1096 фармони бўйича Республика вилоятларида репродуктив ёшдаги аёлларни соғломлаштириш бўйича.

Бугунги кунда аёллар саломатлик маркази Тошкент Тиббиёт Академиясининг 3-чи клиникаси қошида жойлашган. Давлат тассаруфидаги клиникамизда юқори малакали ва кўп йиллик тажрибага эга акушер-гинекологлар фаолият кўрсатмоқдалар. Бугунги кунда бизлар бир жойда тўхтаб қолганимиз йўқ, ўз устимизда доимо ишлаб борамиз. Мақсадимиз-аёлларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатиш, соғлигингизни тиклашда ёрдам бериш.

«Аёллар саломатлиги»-бизнинг бўлимимизнинг асосий йуналиши. Гинекология ўз ичига аёллар организмидаги гинекологик касалликларнинг олдини олиш ва даволашдан иборат. Гинекология –аёлларнинг репродуктив аъзоларига тегишли бўлган касалликларни ўрганади. Гинекология грекча сўз бўлиб-аёллар ҳақида илм маносини англатади.

 

Бизнинг имкониятларимиз

   Тошкент Тиббиёт Академиясининг 3-чи клиникаси қошида гинекология бўлими аёллар жинсий аьзолари касалликларини тўлиқ даволаш ва унинг профилактикаси бўйича хизмат кўрсатади. Гинекология бўлими замонавий тиббий асбоб ва ускуналар билан жихозланган бўлиб ,бугунги кунги стандартларга тўлиқ жавоб беради. Касалликни тўлиқ даволаш бу тўғри қўйилган ташхис демакдир. Гинекология бўлимида сизлар 600 дан ортиқ лаборатор анализларни аноним холда топширишингиз мумкин. Анализлар замонавий асбобларда ўтказилади ва аниқ натижа беради.   Хар бир гинекология бўлими замонавий ултратовуш аппарати билан жихозланган, бу эса аёллар жинсий аъзоларидаги касалликларни аниқлашда, абортларни кечишида катта диагностик ёрдам беради. Гинекологияда УТ текшириш бугунги кунда бачадонда бўладиган ўзгаришлар, ўсма касалликларни аниқлашда уларни ўз вақтида даволашда жуда қўл келади. УТ текшириш аёлларга хомиладорликнинг хохлаган хафтасида қўллашда хам бебахо усул хисобланади.

     Бизнинг клиникамизда сизга- гистеросальпингография (бачадон найларининг ўтувчанлигини текшириш), гистероскопия (бачадон ичи ва цервикал канал)ни текшириш усулларини тавсия қилишимиз мумкин.

 

Бизнинг мутахассислар

   Гинекология булимимизда юқори тоифали шифокорлар маслахати, тўлиқ лаборатор тахлиллар, хар битта аёл учун индивидуал танланган муолажаларни олишингиз мумкин. Юқори савиядаги шифокорлар сизларга касалликларнинг келиб чиқиш сабабаларини тушунтириб даволашни юқори савияда тўлиқ олиб борадилар . Биз ўз шифокорларимиз билан фахрланамиз!

Бўлимдаги шифокорлар текширувидан ўтган дори дармон ва замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида даволаш олиб борилади. Сизга қулай бўлган вақтда кўрик учун ёзилишингиз мумкин!

Бизнинг бўлимимизда

   Гинекология бўлимида аёлларни жинсий аьзолари касалликларини тўлиқ даволаш ва унинг профилактикаси буйича хизмат курсатадилади. Бўлимда сизлар учун ҳамма шароитлар мухайё бўлиши учун биз доим харакат қиламиз. Бўлимда сизларни очик чехра ва хушмомала билан кутиб олишиади, барча шароитларни яратиб беришга харакат қилишади.

      Аёлларга тавсия киламиз !

     Ўз соғлиғингиз ҳақида ўйланг! Ҳар олти ойда шифокор назоратидан ўтинг! Бунда сиз касалликларни олдини олган бўласиз, бу сиз учун қулай ва арзондир.

Гинекология
Алоқа

Гинекология бўлими, 2 қават.
Мўлжал: Болалар юқумли касалликлар бўлими
Тел: (+99871)289-43-37

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ