Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларГинекологияГинекологияХизматлар

Хизматлар

 

Қабул олий тоифали шифокорлар томонидан олиб борилади. Даволаш ишлари авторлик усуллари, ноананавий усуллар, хар бир аёлга индивидуал ёндошиш йўли билан олиб борилади.

Яллиғланиш касалликлари: аднексит, эндометрит, вульвит, бактериал вагиноз (гарднереллез), кольпит (вагинит).

Қиндан ажралма келиши, қориннинг пастки сохасида оғриқ, жинсий яқинлик вақтида ноқулайликлар, қичишиш, ачишиш безовта қилса, бу яллиғланиш касалликлари белгиси ҳисобланади.

Молочница (кандидоз).

Белгилари: қичишиш, оқ творогсимон ажралма пайдо бўлиши, жинсий яқинлик вақтида ноқулайликлар пайдо бўлиши, пешоб келганда оғриклар пайдо бўлиши.

Эндометриоз

Белгилари: тана ҳароратининг кўтарилиши, қориннинг пастки соҳасида оғриқ, хайз келишидан аввал қиндан тўқ жигар ранг ажралмалар келиши

Бачадон буйни эрозияси: Бачадон бўйни эрозияси кўпинча хеч қандай белгиларсиз кечади, тўсатдан кўрик вақтида аниқлаш мумкин.

Цистит.

Белгилари: қориннинг пастки сохасида ва белда оғриқ, пешобни тез-тез ва оғриқ билан келиши, пешоб келиши охирида қон келиши.

Бепуштлик.

Бепуштликни даволаш-жуда мураккаб, тўлиқ текшириш ўтказиш асосида олиб борилади.

Абортлар

Дори воситаси ва хирургик йўл орқали. Агар сиз исталмаган хомиладорликни олдириб ташлашга қарор қилган бўлсангиз, сизни гинекологик марказимизда кутамиз. Сизнинг соғлиғингизга тўлиқ кафолат берамиз! Абортлар текширувдан ўтказилган дори воситалари ва замонавий асбоб-ускуналар орқали ўтказилади.

Хирургик муолажа ва пластик жаррохлик

Бўлимимизда жаррохлик бўлими хам фаолият кўрсатади. Жаррохлик бўлимида пластик операциялар олиб борилади.

Биз қуйидаги муолажаларни олиб борамиз:

- Цервикал каналдаги полипни олиб ташлаш.

- Қин кистаси ва ўсмасини жаррохлик йўли билан даволаш (гартнер йуллари);

- орқа гумбаз орқали қорин бўшлиғини пункция қилиш;

- кольпоперинеопластик – қиннинг орқа деворини тикиш, кичик чаноқ аъзолари пастга тушиб қолган холларида уларни кўтариш;

- Бачадон бўйни пластикаси;

- Қиндаги тўсиқни кесиш;

- бартолин бези кистасини олиб ташлаш;

- бартолин бези абсцессини кесиш;

- кичик ва катта лаблар пластикаси;

- лабиопластик (жаррохлик йули орқали лабларни тиклаш, травмадан сўнг);

- қин пластикаси;

- бачадон буйни пластикаси;

- жаррохлик дефлорация;

- Қиррали кандиломани олиб ташлаш;


Гормонал ўзгаришларни даволаш

Организмда бўладиган гормонал ўзгаришлар даврида, яъни хайз циклининг бузилишида, климактерик ўзгаришларни даволашда.

Контрацепция бўйича маслахат бериш

Тўлиқ кўрик ва анамнезга асосланган ҳолда хар бир аёлга индивидуал контрацептив воситаларни танлашда ёрдам бериш.


Маммолог маслахати

Кўкрак бези касалликлари профилактикаси ва даволашни олиб борамиз. Профилактика мақсадида аёлларга гинекологик кўрик хар 6-ойда тавсия қилинади. Агар сизда бирор бир гинекологик касалликга хавф туғилса, дархол гинекологга мурожат қилинг. Вақтида бошланган муолажалар оғир асоратларни келиб чиқишининг олдини олади.

Гинекология
Алоқа

Гинекология бўлими, 2 қават.
Мўлжал: Болалар юқумли касалликлар бўлими
Тел: (+99871)289-43-37

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ