Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларКардиология

Бўлим ҳақида

Республикамиз ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, барча соҳалар каби амалий тиббиётда ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан қишлоқларда бирламчи тиббий ёрдам қишлоқ врачлик пунктларида шаҳарларда эса оилавий поликлиникаларда кўрсатила бошланди.

Бу ўз навбатида Республикамизда ҳам жаҳондаги тараққий этган мамлакатлардаги каби тиббиётнинг бирламчи бўғинларида умумий амалиёт врачларининг хизматига ўтишни тақозо килди.

Амалий тиббиётда ўтказилаётган ислоҳотлар олий тиббиёт ўқув юртлари олдида мутахассислар тайёрлаш борасида янги вазифаларни қўйди. Шунинг учун 1996-1997 ўқув йилидан собиқ Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институтида 134 рақамли буйруғига асосан умумий амалиёт врачларини тайёрлаш кафедраси ташкил этилди ва унинг биринчи мудири лавозимига тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Гадаев тайинланди.

Кафедранинг клиник баъзаси қилиб хозирги ТТА нинг 3-клиникаси кардиология ва кардиореанимация бўлимлари ҳамда маслаҳат поликлиникаси белгиланди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 9 ва 31 поликлиникалар амалий дарсларни олиб бориш учун ўқув баъзалари қилиб танланди. Мазкур йилдан бошлаб юрак қон-томир касалликларига чалинган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам янги савияга кутарилди. Кафедрада 1996 ўқув йилидан профессорлар Р. А. Юнусов, Н. П. Шафер, М. Р. Елисеева, А. В. Фозилов, Н. Н. Насриддиновалар, доцентлардан Г. Ш. Алимова, Л. Р. Вахидова, Г. Ш. Шомухиддинова, И. А. Ибрагимов, Ш. З. Косимов, А. Т. Бобоев, Б. У. Юлдошев, Х. Х. Абдуллаевлар, тиббиёт фанлари номзодлари - С. И. Содикова, Е. А. Будкова, Н. А. Харатян, А. Шоназаров, Р. А. Нурмухамедова, Е. А. Еолян, катта ўқитувчилар М. У. Ибрагимов, С. С. Саидахмедовлар ҳамда ассистентлар А. А. Разиков, М. А. Рашидовалар фаолият кўрсатганлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Биринчи ва Иккинчи ТошДавТИлар базасида Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил этилиши муносабати билан, Академия ректори академик Ш. И. Каримов буйруғига асосан собиқ Биринчи ТошМИнинг умумий амалиёт врачлари тайёрлаш кафедраси, Академия тиббий педагогика факультетининг «Умумий амалиёт врачи тайёрлаш ва эндокринология» кафедрасига айлантирилди. Бунинг натижасида кафедра ўқув базаси кенгайди, ходимлар сони кўпайди.      

Ҳозир кафедрада 3 та профессор, 13 фан номзодлари, 6 та катта ўқитувчи ва 9 та ассистентлар фаолият кўрсатмокда. Фан номзодларининг 5 таси доцентлардир.      

Кафедранинг барча ходимлари 10 ойлик умумий амалиёт врачи тайёрлаш курсини, кардиологиядан малака оширганлар ва кўпчилиги қатор хорижий мамлакатларда (АКШ, Англия, Дания, Эстония) малака оширишган.

Кафедрада илмий изланишлар ҳам йўлга қўйила бошланди. Мавзу килиб амалий тиббиёт талабларидан келиб чиқиб туғиш ёшидаги аёлларда экстрагенитал касалликларни тарқалиши, артериал гипертензия ҳамда уларда буйракнинг функцияси мавзуси танланди ва тасдиқдан ўтказилди.

М. Э. Рахимова кафедрага биринчи аспирант қилиб, Г. Э. Кодирова, М. Мухаммадходжаевалар эса клиник ординатурага қабул қилиндилар.

Кафедра мудири раҳбарлигида кардиология клиникасида беморларни даволаш ишлари ҳам қайтадан замонавий даражада ташкил этилди. Натижада тез орада клиника республикада етакчи шифо масканларидан бирига айланди.

Амалий ҳамда назарий томондан анчагина тажриба орттирган кафедра ходимлари қатор услубий ишларни амалга оширдилар. Жумладан А. Гадаев раҳбарлигида ва кафедранинг бошқа ходимларининг фаол иштирокида умумий амалиёт врачлари тайёрлаш бўйича ўқув режаси ва дастури ҳамда улар кўрсатиши лозим бўлган хизматлар йиғиндиси тайёрланиб китобча ҳолида чоп этилди. Ҳозирги кунда ундан Республикамиздаги барча тиббиёт институтларида фойдаланилмоқда. Кафедра мудири Америка Қўшма Штатларида хизмат сафарида бўлиб умумий амалиёт врачларини тайёрлаш ҳамда уларнинг иш қўлами билан яқиндан танишди. Кафедра шу йўналиш бўйича Республикада етакчи кафедрага айланди. Мамлакатимизда юқорида таъкидланганидек амалий тиббиётнинг бирламчи бўғинларида умумий амалиёт врачлари хизматига ўтилиши муносабати билан шу соҳанинг мутахассиси сифатида кафедра мудири А. Гадаев соғлиқни сақлаш вазирлигининг кадрлар ва ўқув юртлари бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди ҳамда, янгидан ташкил этилган яккафан комиссиясининг раиси этиб сайланди.

1998 йил 1 сентябрдан нафақага чиқишлари муносабати билан профессор Н.П. Шафер, асс. Р. Ф. Хаирова, бошқа ишга ўтиши муносабати билан проф. А.В. Фозиловлар кафедрани тарк этдилар. Тиббиет фанлари номзоди Р. Ф. Мухиддинова эса ишга қабул қилинди. Шу ўқув йилидан кафедрага И. Мамутов, Я. Круглова, М. Ризаева, Д. Султанходжаева, Г. Тухтамурадова, Х. Шукуровлар клиник ординатурага қабул қилинди. 1998-1999 ўқув йилида Р. К. Дадабаева, Н. М. Нуриллаева аспирантурага, С. Холмухаммедова ва Т. Ариповлар клиник ординатурага қабул қилиндилар.

1999 йилнинг ноябр ойида кафедра мудири А. Гадаев, кейинроқ эса доц. Ш. З. Касимов ва асс. Р. А. Нурмухамедовалар Англияда бўлиб, у ердаги умумий амалиёт шифокорлари фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Доц. Ш. З. Касимов ва асс. Р. А. Нурмухамедовалар 1998-99 ўқув йилида аспирантлар Г. У. Тухтамурадова ва И. И. Мамутовлар 1999-2000 ўқув йилида, аспирант С. Холмухаммедова эса 2000-2001 ўқув йилида чет эллик мутахасислар иштирокида бир йиллик малака оширишда бўлиб, ўқишни муваффақиятли тугатдилар. Ўқишнинг амалий қисмини улар ҳам Лондондаги умумий амалиёт врачларининг офисларида ўтказдилар. Шундан сўнг, доц. Ш. З. Касимов ва асс. Р. А. Нурмухамедовалар республикамизнинг турли туманларидан келган курсантларга умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш бўйича дарс бера бошладилар. 1999-2000 ўқув йилида Фарғона вилоятидан келган 25 врач кафедрада бир йиллик малака ошириб умумий амалиет врачи мутахассислигини олдилар ва ҳозир қишлок врачлик пунктларида муваффақиятли ишламоқдалар.

1999 йилдан бошлаб кафедра қошида ўқув врачлик пункти ташкил қилинди. У замонавий ўқув қуроллари, охирги йилларда Республикамизда ва чет элларда чоп этилган 600 тага якин адабиётлар билан жиҳозланган. Бу Республикамизда қабул қилинган кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастурларини тиббиёт олий ўқув юртларида амалга ошириш учун замин яратди. Ўқув врачлик пунктида 6-7 курс талабалари ва умумий амалиёт врачи режаси бўйича қайта тайёргарликдан ўтаётган врачлар таълим олмоқдалар. Ҳар йили 25-30 та врач ўз малакалари ошириб кетмоқдалар.

1999-2000 ўқув йилларида аспирантурага қабул қилинган Г. У. Тухтамурадова ва И. И. Мамутовлар “сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда В- блокаторларни қўллаш” мавзусида илмий изланиш олиб бордилар. Шу ўқув йилида кафедрага М. А. Собиров, И. Разиков, А. Қурбанов ва М. Аминовалар клиник ординатурага қабул қилиндилар.

2000-2001 ўқув йилида эса С. Холмухаммедова аспирантурага ва Э. Хатамов клиник ординатурага таҳсил ола бошладилар. Шу йили кафедра қошида умумий амалиет шифокорларини тайёрлаш бўйича магистратура очилиб, 3 та талаба ўқишга қабул қилинди.

Кафедра ташкил этилганда замонавий техника ва ўқув қуроллари билан етарли даражада таъминланмаган эди. Ўтган йилларда кафедра 18 та компьютер, 3 та телевизор, 2 та видео камера, ўқув муляжлари, ЭКГ аппарати, ўқув видеокассеталари, слайдоскоплар, слайдлар, мультимедия билан жиҳозланди. Бу эса талабаларни билим даражасини оширишга, кафедрадаги ёш олимларни илмий изланиш олиб боришларига шароит туғдирди.

Талабалар назарий билимлари ва эгаллаган амалий кўникмаларини баҳолашнинг янги объектив усули (ОSCE) Республикада биринчилардан бўлиб ўқув жараёнига тадбиқ қилинди. Бу усул талабаларни кўпроқ ўз устида ишлашлари ва амалий кўникмаларни чуқурроқ эгаллашларини талаб этади. Пировард натижада етук шифокор бўлиб етишишларига шароит яратади.  

     Кафедра фаолияти даврида 1999 йилда Х. Х. Абдулллаев докторлик, 1996 йили С. И. Содикова ва Е. А. Будковалар, 1999 й. И. В. Клачкова, 2000 й. М. Э. Рахимова, 2001 й. Р. К. Дадабаева, Н. М. Нуриллаева, С. Холмухаммедова, Г.У. Тухтамурадова, М. О. Хуррамов, Х. С. Ахмедов, Ш. Ахмедова ва Н.В. Пирматовалар кардиологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган мувзуларда номзодлик дессертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. Шунингдек клиникада ишлаётган аксарият ходимлар шу жумладан 3 клиника бош шифокори муовини А. К. Курбонов, кардиология бўлими мудири У. Д. Ибрагимов, олий тоифали врач ординаторлар Г. Э. Қодирова, И. О. Раззоқов, Ш. А. Абдукаримов, А. А. Қодиров ва бошқалар кафедра қошида клиник ординатура ёки интернатурада таҳсил олганлар. 2011-2012 ўқув йилидан кафедра қошида “Кардиология” мутахассислиги бўйича магистратура ташкил этилди. Бу 3 клиника қошида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш имкониятини янада кенгайтирди.

      

Ўтган йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан 400 дан ортиқ мақолалар чоп этилган булиб, улардан 102 тасига яқини (МДҲ) ва 15 таси узоқ ҳориж журналларида чоп этилган бўлиб уларнинг аксарият қисми кардиологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган. Илмий ишларнинг натижаларидан 12 таси амалиётга тадбиқ этилиб, уни тасдиқловчи ҳужжатлар олинди. Кафедра ходимлари ҳар йили ўтказилган халқаро конференция ва съездларда мақола ва маърузалар билан мунтазам қатнашиб турадилар.

Юқоридагилар билан бир қаторда проф. А. Гадаев раҳбарлигида жаҳонга таниқли олим ҳамда оилавий тибиёт бўйича машҳур мутахассис Жон Мёртанинг “Справочник врача общей практики” номли 1230 саҳифали китоби ўзбек тилига таржима қилиб нашрга тайёрланди.

Мустақиллик йилларида Республикамизда оналар ва болалар соғлигига алоҳида эътибор берилаётганлигини назарга тутиб кафедра ходимлари бу борада ҳам салмоқли ишларни амалга оширдилар. Профессорлар Ш. И. Каримов ва А. Гадаев ҳаммуаллифлигида “Экстрагинетал касалликлар ва ҳомиладорлик” китоби чоп этилди. Бундан ташкари туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштиришга бағишланган ўндан ортиқ (“Туғиш ёшидаги аёлларда ва ҳомиладорларда пиелонефритнинг кечиши ва уни даволаш”, “Туғиш ёшидаги аёлларда ва ҳомиладорларда камқонликни кечиши ва уни даволаш” ва бошқалар) услубий қўлланмалари чоп этилиб амалиётда ишлаётган врачларга тақдим этилди. Шу билан бир қаторда кафедра ва клиника ходимлари мунтазам равишда Қоракалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Наманган, ҳамда Фарғона вилоятларида бўлиб амалиётда ишлаётган врачларга яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар. 2009 йилдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг 10 та ҚВП кафедра оталиғига берилган бўлиб уларга кафедра ходимлари жойларда фаол ёрдам кўрсатмоқдалар.

2001-2004 йилларда кафедра ходимлари томонидан 1 та монография ва бир дарслик («Умумий парвариш», «Кардиология жаркого климата-II”), 35 та услубий қўлланмалар ва 12 та маъруза матнлари чоп этилди. 1999 йилдан бошлаб интерактив ўқитиш услублари ўқув жараёнида кенг қўлланила бошланди ва бу ишлар бўйича кафедра Республикадаги етакчи ўқув марказларидан бирига айланди.

Кафедра ходимлари томонидан интерактив ўқитиш услубларига бағишланган 10 дан ортиқ услубий қўлланмалар чоп этилди. Ўзбек ва рус тилларидаги «Современные методы обучения и контроль знания в подготовке врача общей практики», «Навыки консультации», «Выбор рационального, персонального лечения во врачебной практике», «Интерактивные методы обучения в подготовке врача общей практики» ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шунингдек сўнгги 4 йилда кафедра ва клиника ходимлари 29 та халқаро анжуманларда қатнашиб, маърузалар билан чиқдилар.

2008 йилда кафедра қошида Республикада биринчи бўлиб «Қишлоқ врачлик пункти модули» ташкил этилди ва у ерда муаммоли ўқитиш, амалий кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда кафедралараро горизонтал интеграцияни жорий этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда кафедрада интерфаол ва муаммоли ўқитиш усуллари ўқув жараёнига кенг тадбиқ этилди. Шу йиллар мобайнида кафедра ходимлари проф А. Гадаев раҳбарлигида 6-7 курс талабалари учун рус ва ўзбек тилларида «Масалалар, тестлар, вазиятли ҳолатлар, ЭКГ тўплами», тиббиёт олий ўқув юртлари профессор ва ўқитувчиларига мўлжалланган «Муаммоли ўқитиш бўйича услубий қўлланма», “Амалий кўникмаларни қадам-бақадам баҳолаш мезонлари” ўқув- услубий қўлланмалари чоп этилди. Республикада биринчи бўлиб талабалар клиник фикрлашини мукаммаллаштиришга қаратилган “клиник аудит”, “касаллик тарихи ва амбулатор карталарни ретроспектив таҳлили”, “талабалар клиник билимларини объектив тизимли баҳолаш”, оралиқ назоратда “вазиятли ҳолатларни ечиш” каби интерфаол усуллари ўқув жараёнига тадбиқ этилди.

Кафедра қошида 6-7 курс талабалари учун дарсдан ташқари ЭКГ ва ички касалликлари бўйича ўқув курслари ташкил этилган. Бу курсларда сўнгги уч йилда ҳар йили 200 га яқин тиббий педагогика, даволаш факультетлари талабалари ўзларининг назарий ва амалий билимларини чуқурлаштирмоқдалар.      

Кафедрада «Оценка эффективности вторичной профилактики основных заболеваний сердечно-сосудистой системы в условиях семейной поликлиники и сельского врачебного пункта», (қайд қилиш номери 01060062) мавзусида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

ТМА ректори буйруғига кўра кафедра қошида юрак қон-томир касалликларига чалинган беморларни бепул ўқитиш мактаби ташкил этилган ва у муваффақиятли фолият кўрсатмоқда.

2010-2011 ўқув йилида талабалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғимида фаолият кўрсатаётган врачлар учун профессор А. Гадаев раҳбарлигида ўзбек тилида “Умумий амалиёт шифокори учун қўлланма”, “Умумий амалиёт врачлари учун маърузалар туплами”, ўзбек ва рус тилларида “Умумий амалиёт врачлари учун амалий куникмалар туплами”, “Умумий амалиёт ҳамширалари учун амалий кўникмалар тўплами” каби китоблар чоп этилди. Ҳозирги кунда ушбу қўлланмалардан барча тиббиёт олийгоҳларида таҳсил олаётган талабалар ва амалиётда ишлаётган шифокорлар фойдаланмоқдалар.

Кардиология
Алоқа

Кардиология, 2-қават.
Мўлжал: Ревматология бўлими
Тел:(+99871)289-41-67, 289-43-91

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ