Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларКардиологияКардиологияХодимлар

Ходимлар

ramka
Гадаев Абдигаффар
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, ТТА тиббий педагогика факультети умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси мудири. 1972 йили СамДавТИ даволаш факультетини тамомлаган. 1984 йили “Сур.ЮИК ва АГ чалинган беморларда метефакторлар таъсири остида кўзатиладиган гемодинамик ўзгаришлар” мавзусида номзодлик дессертациясини ҳимоя қилган. 1992 йил “Сурункали гломерулонефрит касаллигида АГ механизми” мавзусида докторлик диссертацисини ҳимоя қилган. 1981 йили Москва шаҳрида, 1989-1991 йилларда Санкт-Петербург шаҳрида, 1997 йили АҚШда ва бошқа ривожланган давлатларда малакасини оширган. Ҳозирги кунгача кардиология, нефрология ва соғлиқни сақлаш тизими бўйича 240 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. А. Гадаев раҳбарлигида 10 дан ортиқ номзодлик ва докторлик дессертациялари тайёрланди ва ҳимоя қилинди. У Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғимига оилавий тиббиётни фаол жорий этилишининг ташаббусчиларидан биридир. А. Гадаев Ўзбекистонда умумий амалиёт врачлари учун чоп этилган қўлланманинг ҳаммуаллифларидан бири. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида шаҳар ва қишлоқ врачлик пунктларида қон-томир касалликларининг бирламчи ва иккиламчи профилактикасини кўчайтириш масалалари бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Гадаев А. раҳбарлигида Республика вилоятларида биринчи марта “Гипертониклар мактаби” ташкил этилди. Гадаев А. Ўзбекистон Республикасида тиббиётни ривожланишида қўшган ҳиссаси учун 1999 йили “Соғлиқни сақлаш аълочиси” ва 2007 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвонлари билан тақдирланди.
ramka
Ахмедов Холмурод Сагдуллаевич
тиббиёт фанлари номзоди. ТТА тиббий педагогика факультети умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси доценти. 2001-2002 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шахрида – умумий амалиёт шифокори йўналишида 10 ойлик ўқув амалиётини ўтади. 2004 йил Қирғизистон Рес. Бишкек шахрида “Оилавий тиббиётнинг долзарб саволлари” мавзусида малака оширди. 2005 йил АҚШнинг Оклахома штати “Оилавий тиббиёт марказида” малака оширди. Хозирги кунгача бириктирувчи туқима касалликлари бўйича 30 та илмий мақолалари чоп этилган. Хозирги вақтда “Ўзбекистон шароитида ревматоид артрит касаллигининг кечиш асослари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
ramka
Разиков Абдунаби Абдурашидович
1981 йил Андижон ДавТИни тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди. ТТА тиббий педагогика факультети умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси катта ўқитувчиси. 2005 йил малакасини оширган. Ҳозирги кунгача 30 та илмий мақолалари чоп этилган. Бугунги кунда “Оилавий поликлиника шароитида юрак қон-томир тизимининг асосий касалликларини бирламчи ва иккиламчи профилактикаси самарадорлигини баҳолаш” мавзуси бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.
ramka
Бабаев Абдулла Тиллаевич
тиббиёт фанлари номзоди. ТТА тиббий педагогика факультети умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси доценти. 1981 йил Ўрта Осиё Педиатрия ТИни тамомлаган. 1990 йил “Атопик бронхиал астманинг клиник – иммунологик характеристикаси ҳамда иммун коррекцияси” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунгача 45 та илмий мақолалари чоп этилган. Ҳозирги кунда кафедрада илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда. 2003 йил малакасини оширган. Ҳозирги кунда «Тоғ иқлими шароитида бронхиал астма хасталигини иммунологик тизимини ва касалликни клиник кечишини даволаш жараенида ўрганиш» мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
ramka
Кулкараев Абдисалим Каримович
тиббиёт фанлари номзоди. ТТА тиббий педагогика факультети умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси ассистенти. 2004 йил малакасини оширган. 2000 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозирги кунда 22 та илмий мақолалари чоп этилган. Ҳозирги кунда кафедрада илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда.
ramka
Пирматова Нигора Викторовна
тиббиёт фанлари номзоди. ТТА тиббий педагогика факультети умумий амалиёт шифокори тайёрлаш ва эндокринология кафедраси ассистенти. 2009 йил малакасини оширган. 2011 йил номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда 20 та илмий мақолалари чоп этилган.
ramka
Алимова Гулмира Умурзаковна
1995 йил ТошДавТИ ни тамомлаган. 2004 йил малакасини оширган. Ҳозирги кунда 5 та илмий мақолалари чоп этилган. Ҳозирги кунда “Оилавий поликлиника шароитида юрак қон-томир тизимининг асосий касалликларини бирламчи ва иккиламчи профилактикаси самарадорлигини баҳолаш” мавзуси бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотда қатнашмоқда.
ramka
Салаева Муборак Сайидабдуллаевна
1995 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тамомлаган. 2011 йил “Сурункали обструктив ўпка касллиги беморларида ҳаёт сифати кўрсаткичларининг шаклланишида тиббий-ижтимоий омиллар ва клиник функционал ўзгаришларнинг аҳамияти” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда 22 та илмий мақолалари чоп этилган.
ramka
Ибрагимов Улугбек Дарханович
1995 йил Семипалатинск ТИ тамомлаган. 2002-2009 йиллар қабул бўлими мудири, 2009 йилдан ТТА 3 клиникаси кардиология бўлими мудири.
ramka
Кадырова Гулнора Эркиновна
1996 йил ТошДавТИ даволаш факультетини тамомлаган. 1998 йилдан кардиология бўлимида олий тоифали шифокор.
ramka
Кадыров Абдишукур Абраевич
2009 йил Тошкент Тиббиёт Академияси даволаш факультетини тамомлаган. 2009-2011 йиллар кардиология бўйича клиник ординатурани тамомлади. 2010 йилдан кардиология бўлимида шифокор кардиолог
ramka
Рузметов Раззок Болтаевич
Шифокор кардиолог
ramka
Кабилова Гулнора Абдулахатовна
Шифокор кардиолог
ramka
Турбекова Жазира Дусеновна
Бўлим катта ҳамшираси

Кардиология
Алоқа

Кардиология, 2-қават.
Мўлжал: Ревматология бўлими
Тел:(+99871)289-41-67, 289-43-91

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ