Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларХирургия

Бўлим ҳақида

Хирургик касалликлари кафедраси

 

Стоматология факультетининг хирургик касалликлари кафедраси 1960 йилда ташкил этилган.

Кафедранинг биринчи мудири т.ф.д. профессор Лев Доминикович Васильенко бўлган. У кафедрани1960 йилдан 1964 йилгача бошқарган.

Лев Доминикович Васильенко(1899-1973) –тиббиёт фанлари доктори,профессор.Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. У 1923 йилда ТГУ нинг тиббиёт факультетини тамомлаган. Докторлик диссертациясини 1937 йилда ҳимоя қилган. У ўт йўллари ўсмалари, сийдик қопи шикастлари бўйича 30та илмий ишлар муаллифи. Илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаган. 3фандокторива10фан номзодларини тайёрлаган. Орден вамедаллар билан тақдирланган.Шу вақтда кафедрададоцентларА.С. Умаров, Б.А.Ахунджановва ассистентларЕ.Ю. Кинель, В.И.Фролов, Е.Е. Яругскийлар ишлашган. У вактдаги илмий йўналишошкозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, ўсма касалликлари бўйича бўлган.

1964 йилдан 1970 йилгачакафедра мудири лавозимида т.ф.д. професор Ашрапова Мукаддам Ашраповна ишлаган.

Ашрапова Мукаддам Ашраповна.1919 йил туғилган. Тиббиёт фанлари доктор,профессор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор ва хизмат кўрсатган фан арбоби,Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.1941йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини битирган.1953 йили номзодлик, 1964йили эса докторлик диссертацияларини ёқлаган.100дан кўп илмий ишлар муаллифи.1966-1976йиллари стоматология факультетининг хирургик касалликлари кафедраси мудири,1966-1967 йиллари стоматология факультети декани, 1967-1968 йиллари даволаш факультети декани бўлиб ишлаган.1976йилдан1989йилгача даволаш факультетининг умумий хирургия кафедраси мудири бўлиб ишлаган.6та тиббиёт фанлари номзоди тайёрлаган. У биринчи ўзбек профессор хирург аёли ҳисобланади, 30-40 йил мобайнида ўқув-педагогик, илмий фаолият олиб борган. Олиманинг кўп шогирдлари бўлиб, ҳозирги кунда улар фан докторлари, профессор даражаларига етишган. Жигар циррозининг хирургик давоси муаммоси бўйича катта илмий изланишлар олиб борган. Оментогепатопексия операциясини амалиётда кенг кўллаган. Улар томонидан 100дан кўп илмий ишлар ишлар қилинган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам бу изланишлар катта аҳамиятга эга.

1970 йилдан 1985 йилгачакафедра мудири лавозимида т.ф.д. профессор Постолов Михаил Петрович ишлаган.

Постолов Михаил Петрович1913 йил туғилган. Тиббиёт фанлари доктори,профессор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор ва хизмат кўрсатган фан арбоби, 1938йили Киев тиббиёт институтини тамомлаган. Номзодлик диссертациясини 1941 йилда, докторлик диссертациясини эса1954йили ёқлаган. 140дан зиёд илмий ишлар муаллифи.1958 йилдан 1966йилгача даволаш факультетининг факультетхирургия кафедраси мудири,1966дан эсастоматология факультетининг хирургик касалликлари кафедраси мудири бўлиб ишлаган.4тиббиёт фанларидоктори ва 26 фан номзодларини тайёрлаган.У Киев хирургия мактабининг вакили ҳисобланади, Тошкентга докторлик диссертациясини ҳимоя қилганидан кейин келган, бошқа факультетлар хирургик кафедраларига ҳам мудирлик қилган. У Р.М.Нурмухамедов, М.А. Ашрапова, П.В.Кузионов каби кўплаб истеъдодли, таниқли амалий хирургларни тарбия қилган. Илмий ишларида жигар циррози, ошқозон ва 12 бармоқли ичак сурункали яра касаллиги, ўт йўллари патологияларига кўп аҳамият берган. 200 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Кафедрани1985 йилдан 1991 йилгачат.ф.д., профессор Савинский Геннадий Петрович бошқарган.

Савинский Геннадий Петрович.1925 йили туғилган, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 1948 йили Тошкент тиббиёт медицина институтини тамомлаган. Номзодлик диссертациясини1965йили,докторлик диссуртациясини эса 198 1ҳимоя қилган.1985йилдан1991йилгача стоматология факультетининг хирургик касалликлари кафедраси мудири лавозимида ишлаган. Новосибирск хирургия мактаби вакили, профессор Г.П.Мешалкиннинг ўқувчиси ҳисобланади. У асосан ошқозон ичак йўллари патологияси билан шуғулланган. Жуда яхши операция техникасига эга бўлган. 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

1991-1992 йилларикафедра мудири лавозимида т.ф.д., профессор Агзамхўжаев Саид Магрупович ишлаган.

Агзамхўжаев Саид Магрупович.У 1917 йили туғилган, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат курсатган шифокор ва хизмат кўрсатган фан арбоби, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. 1941йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Номзодлик диссертациясини1951йили,докторлик диссертациясини эса 1975 йили ёқлаган.1979 йилдан 1984 йилгача даволаш ишлари бўйичапроректорвазифасини бажарган.400дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.1966-1976йиллари стоматология факультети хирургик касалликлари кафедраси мудири,1966-1967 йиллари стоматология факультети декани, 1967-1968 йилари даволаш факультети декани. 1976-1989 йиллари даволаш факультетининг умумий хирургия кафедраси мудири бўлиб ишлаган. 1 фан доктори ва 30 фан номзодларини тайёрлаган. Профессор С.М.Азамходжаев профессор С.А.Максумовнинг ўқувчиси бўлиб Ўзбекистонда хирургиянинг асосчиларидан ва кекса хирургларидан ҳисобланади. Ўта маҳоратли хирург бўлган. Қорин бўшлиғи ва ўпкадаги ҳамда қалқонсимон бездаги оғир операцияларни бажарган.

У фақат Ўзбекистондагина эмас, балки ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам таниқли бўлган. Докторлик диссертацияси жигар циррозига бағишланган. Йўғон ичак патологиялари, айниқса носпецефик ярали колитларни даволашга кўп ҳисса қўшган.

Ажойиб узтоз ва оратор, кўплаб номзодлик ва докторлик диссертацияларининг илмий раҳбари бўлган. Олим томонидан 400 дан ортиқ илмий мақолалар ва монографиялар ёзилган., талабалар учун ўзбек тилида «Хирургик касалликлар» (1991й..) дарслиги ёзилган.

1991 йилдан 1999 йилгача кафедрани профессор Рахманов Рахматилла Қаршиевич бошқарди. Рахманов Рахматилла Қаршиевич 1945йил туғилган, тиббиёт фанлари доктори, профессор.1967йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Номзодлик диссертациясини 1984 йили, докторлик диссертациясини 1996 йили ёқлаган. 300дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.1991 йилдан 1999 йилгача стоматология факультетининг хирургик касалликлар кафедраси мудири бўлиб ишлаган.1 тиббиёт фанлари номзодини тайёрлаган. Ажойиб педагог ва илмий ходим. Докторлик диссертациясини Санкт-Петербург шаҳрида 1994 йили ошқозон ва 12 бармоқли ичак сурункали яра касаллиги патологияси бўйича ёқлаган.

1999 йилданбошлаб кафедрани профессор Қаюмов Тохиржон Хатамович бошқариб келадилар.

Даволаш факультетининг умумий хирургия кафедраси.

1952 йилдан 1961йилгачакафедра мудири бўлиб т.ф.д. профессор Ғафуров Холиқ Ғафурович ишлаган.

Гафуров Халиқ Ғафурович1906 йили таваллуд топган. Тиббиёт фанлари доктори,профессор, 1932 йили САМИни битирган. Номзодлик диссетрациясини 1942 йили« Повреждения черепа и головного мозга по материалам Янгиюльской больницы» мавзуси бўйича ёқлаган. Докторлик диссертациясини 1954 йили «Вопросы патогенеза и лечения разлитого гнойного перитонита»мавзуси бўйича ёқлаган.1952 йилдан 1961 йилгача кафедра мудири бўлган. Илмий ишлар бўйичапроректорлавозимида ишлаган.

1962 йилдан 1972 йилгачакафедрани академик Вахидов Восит Вахидович бошқарган.

Вахидов Васит Вахидович1917йили туғилган. Тиббиёт фанлари доктори(1962), профессор, Ўз.РФА академиги, ЎзССР ФА ҳақиқий аъзоси. 1939 йили Тошкент Давлат медицина институтини тамомлаган. Номзодликдиссертациясини1950йили« Функция поджелудочной железы при гнойных заболеваниях»мавзуси буйича ёклаган.Докторлик диссетрациясини1962йили«Плевральные сращения и значение их сосудов в легочном кровообращении» мавзуси буйича ёқлаган. 180дан ортиқ хирургиянинг барча соҳаларига тааллуқли – ўпка касалликлари, кўкс оралиғи касалликлари, ўт йўллари, жигар, ошқозон, юрак, оёқлар магистрал томирлари касалликлари, қорин бўшлиғи ва бошқа ургент касалликларига бағишланган илмий ишлар муаллифи. 1962 йилдан 1972 йилгача умумий хирургия кафедраси мудири, 1972 йилдан 1998 йилгача госпитал хирургия кафедраси мудири, 1974 йилдан бошлаб бир вақтнинг ўзида СССР соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бутуниттифоқ клиник ва экспериментал хирургия маркази филиали директори лавозимида ишлаган. 15фан доктори ва60фан номзодларини тайёрлаган. Бутун дунё хирурглар ассоциясининг ҳақиқий аъзиси бўлган,«Медицинский журнал Узбекистана»журнали редактори, Пирогов номидаги« Хирургия» журналининг редакцион кенгаши аъзоси бўлган.

1972 йилдан 1976 йилгачакафедрани т.ф.д. профессор Нурмухамедов Рахим Мухамедович бошқарди.

Нурмухамедов Рахим Мухамедович1925йили туғилган, тиббиёт фанлари доктори, профессор,Республикада хизмат кўрсатган илмий ходим.Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.1954йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини битирган. Номзодлик диссертациясини1960йили, докторлик диссертациясини эса1968йили ёқлаган. 300дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.11тафан номзодларини тайёрлаган. 1969 йилдан 1972 йилгача умумий хирургия кафедраси мудири,1976 йилдан 1990 йилгач афакульте тхирургияси кафедраси мудири. 1963-1964 йиллари ва 1967-1968 йиллари стоматология факультети декани, 1968-1971 йиллари эса даволаш факультети декани бўлиб ишлаган.1971-1981 йиллари ўқув ишлари бўйича проректор бўлган.1981-1986 йиллари Андижан тиббиёт институти ректори бўлиб ишлаган.

1976 йилдан 1989 йилгачакафедра мудири лавозимида тиббиёт фанлари доктори профессор Ашрапова Муқаддам Ашраповна ишлаган.

Ашрапова Мукаддам Ашраповна1919йили туғилган. Тиббиёт фанлари доктори,профессор,Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор ва хизмат кўрсатган фан арбоби. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.1941йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Номзодлик диссертациясини1953йили,докторлик диссертациясини эса1964йили ёқлаган.100дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.1966-1976йиллари стоматология факультети хирургик касалликлари кафедраси мудираси, 1966-1967йиллари стоматология факультетидекани,1967-1968йиллари даволаш факультети декани,1976-1989 йиллари эса даволаш факультети умумий хирургия кафедраси мудираси бўлиб ишлаган.6 та фан номзодларини тайёрлаган.

1989 йилдан 2005 йилгачакафедрани тиббиёт фанлари доктори профессор Янгиев Ахмед Ходжаевич бошқарди.

 

Янгиев Ахмед Ходжаевич1938йили туғилган. Тиббиёт фанлари доктори,профессор. 1964йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Номзодлик диссертациясини1976йили,докторлик диссертациясини эса1989йили ёқлаган.1989йилдан2004йилгача даволаш факультетининг умумий хирургия кафедраси мудири лавозимида ишлаган.154дан ортиқ қизилўнгач ва ошқозон патологияларига бағишланган илмий ишлар муаллифи.Олим томонидан клиник амалиётга қизилўнгач ва ошқозоннинг хавфсиз ва хавфли ўсмаларида тикланувчи ва реконструктив операциялар татбиқ этилган 3та фан доктори ва 6та фан номзодларини тайёрлаган. Ўзбекистон хирурглари жамияти раиси ёрдамчиси, Ўзбекистон хирурглари аттестацион ҳайъати раиси бўлган.

2005 йилиЎзбекистон Республикаси Ҳукумати буйруқ ва қарорларига кўра Тошкент Давлат 1ва 2 тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди ва 2012 йилга кадаркафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессорҚаюмов Тахиржан Хатамовичбошқарди.

2012-2013 йилга кадар кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор Бобожонов Бахтиёр Дусчанбаевич , 2013-2014 йилга кадар кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор Охунов Алишер Орипович бошқарди.

2014 йилда Тошкент тиббиёт академияси 3- клиникаси худудида Тошкент Давлат Стоматология Институти ташкил этилди. Шундан буён Булим рахбари этиб тиббиёт фанлари номзоди, доцент Баймаков Сайфиддин Рисбоевис тайинланди. У1972йили туғилган, 1995йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини тугатган. Номзодлик диссертациясини2001 йили ҳимоя қилган.50дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.2005-2012 йй. - Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультети декани муовини.2012-х.в - Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори. 2014 йилдан Тошкент Тиббиёт Академияси лицей ва коллежлар буйича прореттори булиб ишлаб келмокда.

Ҳозирги кунда Тошкент Давлат Стоматология Институти хирургик йуналишлар кафедраси ходимларидоцентлар: С.Х.Ходиев , Ш.Р.Меҳманов,ваассистентлар: У.Р.Абдуллаев, Ю.Ю.Шариповлар фаолият юритяпти.

Кафедрада «Корин бушлиги ва кичик чанок бушлигида битишмали касалликларни ташҳислаш, даволаш, олдини олиш ва реабилитация қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш» мавзуси бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда.

Охирги 5 йил ичида кафедра ходимлари томонидан 50 та илмий мақолалар, 10 та ўқув қўлланмалари ва иккита дарслик китоби чоп этилган.

Хирургия
Алоқа

Хирургия бўлими,
Хирургия(собиқ Кадетский) биноси
1-қават.
Мўлжал: Кардиология бўлими
Тел:(_99871)289-43-87

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ