Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларЛОР бўлими

Бўлим ҳақида

 

ТТА 3 клиникаси қошидаги ЛОР клиникаси 1920 йилда ташкил қилинган. Ўрта Осиё Давлат Университети оториноларингология кафедрасида асос солинган. ЛОР клиникаси Ўзбекистонда йирик мутахассислашган тиббиёт муассасаси бўлиб, қулоқ, томоқ ва бурун касалликларига замонавий ташҳис қўйиш, консерватив ва хирургик даволаш усуллари қўлланилади.

Клиникани турли йилларда нафақат Ўзбекистонда, балки ўз пайтида бутун Иттифоқда таниқли бўлган олимлар (С.Ф.Штейн, С.Ф. Каплан, И.М.Розенфельд, С.Г. Боржим, Н.А. Новиков, С.И. Шумский, И.Ю. Ласков, К.Д.Миразизов, К.А.Ходжаева, А.М. Хакимов) бошқарганлар.

Ҳозирги кунда т.ф.д., профессор Х.Э.Шайхова бошчилик қилаётган клиникамизда 15 та ходим бўлиб, шундан 7 таси фан доктори, 6 таси фан номзоди. Клиника қошида ЛОР поликлиника фаолият юритади. Ҳозирги кунда клиникада мавжуд замонавий асбоб-ускуналар барча лор аъзолари касалликларида керакли хирургик ва консерватив даво усулларини қўллаш имконини беради.

Клиникамиз Республика аҳолисига ихтисослашган малакали тез тиббий ёрдам кўрсатади.

Клиникада юқори нафас йўллари ва қулоқ патологияларида асровчи операциялар (бурун полипи, ёндош бўшлиқлар кистаси, полипи, ёт жисмлари, мицетомаси, сурункали йирингли отитлар) замонавий микроэндоскопик технологиялар қўлланилиши билан амалга оширилади. Бунда клиникада мавжуд Карл Шторц фирмасидаишлаб чиқарилган эндоскопик мажмуа қўл келади. Бу ускуна бурун бўшлиғи, айниқса ёндош бўшлиқларининг оддий кўз билан кўриш имкони чегараланган жойларини тўлиқ кўриш ва оператив муолажани кам шикастловчи ҳолатда ўтказишга имкон беради.

Клиникамизда ҳиқилдоқ ва кекирдакда реконструктив-тикловчи операциялар техникаси тўлиқ йўлга қўйилган. Юқорида келтирилган хирургик аралашувлар ҳиқилдоқ ва кекирдакнинг ҳар хил этиологияли (куйишлар, шикастланишлар, ўсмалар) чандиқли, паралитик (постреанимик, травматик, қалконсимон без олиб ташлангандан кейин) торайишида, ҳавфсиз ўсмаларида, ҳавфли ўсмалар олингандан кейинги нафас олиш йўлининг ларинготрахеал қисмини қайта тиклашда тўлиқ реабилитация имкониятини беради.

Юқори малакали ходимлар ва юқори технологияли ускуналарнинг мавжудлиги нейросенсор гаранглик, экссудатив ва йирингли ўрта отит, Меньер касаллиги, вестибулопатия, эшитув найи дисфункцияси каби патологияларда солиштирма ташҳис қўйиш ва самарали даволаш имконини беради.

Бундан ташқари клиникамизда қўлланилаётган ҳозирги замонда кўпайиб бораётган аллергик касалликларнинг оқибати бўлган аллергик тумовнинг асорати бурун ва ёндош бўшлиқлари полипининг комбинациялашган ҳолда даво самарасининг сезиларли ошишига олиб келмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ва кафедраси мутахассислари Сизга ўз вақтида малакали ёрдам кўрсатишга тайёр.

ЛОР бўлими
Алоқа

ЛОР бўлими, 1 -қават.
Мўлжал: ЛОР поликлиника
Тел: (+99871)289-43-56

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схема

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ