Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларНефрология

Бўлим ҳақида

     Факультет ва госпитал терапия кафедраси 1920-йили Туркистон университетининг медицина факультети таркибида ташкил топган.

   1920-1926-йиллар давомида клиниканинг биринчи директори(кафедра мудири) профессор Александр Николаевич Крюков (1878-1952 й.) бўлган, ҳамда ўша пайт учун замонавий ҳисобланган ички касалликлар клиникасини яратган. У томонидан яратилган илмий терапевтик мактабдан бўлажак кафедра мудирлари, академиклар етишиб чиққан - И.А. Кассирский, З.И. Умидова, О.Н. Павлова, А.А. Аскаров, Н.И. Исмаилов, Э.И. Атаханов, Т.Х. Наджметдинов.

   Госпитал терапия кафедрасида 1932-йилдан 1946-йилгача М.И.Слоним раҳбарлик қилган, А.Н.Крюков 1927-1931-йилларда тропик касалликлар клиникасининг мудири бўлган; у билан биргаликда доцент лавозимига И.А.Кассирский хам кўчиб ўтган. Кейинчалик уларнинг иккалови СССР ТФАнинг ҳақиқий аъзосига айланишган.

 1946-йилдан 1969-йилгача госпитал терапия клиникасини Зульфия Ибрагимовна Умидова бошқарган. З.И. Умидова (1897-1980) Тошкентда ҳарбийлар оиласида туғилган. 1915-йилдан 1918-йилгача Петроград аёллар тиббиёт институтининг талабаси, 1918-1920-йиллар давомида Тошкент шахрида қизил армия таркибида эвакогоспиталь ҳамшираси. З.И. Умидова терапевтик клиника ординаторидан госпитал терапия клиникаси мудири, СССР ТФА мухбир аъзоси(1948), ҳизмат кўрсатган врач ва ҳизмат кўрсатган фан арбобигача бўлган йўлни босиб ўтган. Кафедра таркиби тез-тез кенгайиб, ўзгариб турган. Ўқув ишлари буйича маъсул лавозимида доцент А.А. Арифджанов ишлаган, доцентлар П.И. Федорова, А.Б. Бахадыров, А.Х. Шамирзаев, Л.И. Лазоренко, Р.Х. Коканбаева, Р.А. Канценович, Л.М. Мирочник, А.М. Кочергина, С.В. Абдуллаева, Т.Г. Пальянц, Т.У. Максудханов, Н.Н. Мирзаев. З.И. Умидова яратган кардиологлар мактаби функционал, экологик ва ижтимоий йўналиши билан ажралиб турган. Клиникада доим наъмунавий тартиб, тозалик ҳукм сурган. Клиника ва палата интерьери билан дизайнер шуғулланган. Зульфия Ибрагимовна доим жиҳозлар ҳолатини назорат қилиб турган. Клиникада доим янги текширув методлари киритилиб борган.

   З.И. Умидова Республика терапевтларининг кейинчалик кардиологларнинг илмий-тиббий жамиятини бошқариб борган; бутунжаҳон терапевтлари жамиятининг аъзоси, Бутуниттифоқ кардиологлар ва терапевтлар жамиятининг бошқаруви аъзоси бўлган.

     1970-йилдан 1971-йилгача кафедрада М.С.Турсунходжаева (1921-1976 й.) мудирлик қилган. У ўқув жараёнини яхши тушунар эди. Бир неча йиллар – педиатрия факультетининг декани бўлиб ишлаган. 1971-1977 йиллар давомида кафедра мудири бўлиб Р.А. Каценович ишлаган(1920-йил туғилган). Кафедра– I ТошДавТИ таркибида «II Даволаш факультетининг госпитал терапия кафедраси, ҳарбий дала терапияси курси билан» деб номланган. Кафедра мудири этиб Х.И.Янбаева, ХДТ курси рахбари этиб эса – профессор Р.А.Карабаева тайинланган эди.

     Янбаева Хуршида Ибнаминовна (1924-йил туғилган) 1948-йилда Москвада I Москва Ленин ордени Тиббиёт Институтини аъло билан тамомлаган, ундан аввал эса кечки педагогик институтнинг инглиз бўлимини тамомлаган. 1949-йилдан бошлаб ТошДавТИда санитар – гигиена ва педиатрия кафедрасининг(кафедра мудири проф. О.Н.Павлова) ординатори бўлиб ишлаган.

     Ҳамма керакли бўлимлар яратилган эди: шошилинч кардиология бўлими (20 койка), 2та кардиология бўлими (120 койка), нефрология бўлими (80 койка) – у ерга БТДК (бириктирувчи тўқима диффуз касалликлари) билан оғриган беморлар ҳам жойлаштирилган, ревматология бўлими (60 койка), умумтерапевтик бўлим (80 койка). Кафедра штати: кафедра мудири, 5та доцент, улардан бири фан доктори, 12,5 ставка ассистентлар.

     Кафедра техник жиҳозлангани қониқарли даражада бўлган. Кафедранинг иккинчи базаси этиб ШТТЁКК (Шошилинч тез тиббий ёрдам клиник касалхонаси) тайинланган. Бу клиник базани ўзлаштиришда доцент, кейинчалик профессор А.Л.Аляви катта рол ўйнаган. Техник жиҳозланш қониқарли даражада бўлган, иккала базада ультратовуш аппарати (Япония махсулоти), рентген хизмати, талабалар учун етарли миқдорда портатив электрокардиографлар бўлган. ЎзССВ 1 Клиник касалхонси базасида буйраклар пункцион биопсияси, радионуклид текширув методлари ўтказилган. Биохимик, клиник ва иммунология лабораториялар ишлаб борган. Тематик беморларнинг госпитализациясига шароит яратилган.

     Унинг диққат марказида талабаларни доим тўгарак ишларига жалб этиш, бутун иттифоқ ва Республика олимпиадаларида иштирок эттириш бўлган. Улардан кўпчилиги фан доктори (Н.П. Никитин, Н.С. Латипова), (А.А. Каипов, А.В. Грачев) фан номзоди бўлишган. Илмий текширишлар 2та тасдиқланган мавзу асосида олиб борилган:

 1.Артериал гипертонияни ташҳислаш ва даволаш усулларини мукаммаллаштириш.

2.БТДК ва буйрак касалликларини даволашнинг турли методларини клиник ва иммунологик назорат қилиш.

    Иккинчи муаммо доирасида гломерулонефритларнинг иммунологик аспектлари пухта ўрганилган, сурункали гломерулонефритда, люпус нефритда, ревматоид нефритда мамлакатнинг ўзида иммуносупрессор “Батриден” апробация қилинган ва амалиётга киритилган. Метипреднинг юқори дозалари (пульс терапия) циклофосфан билан ва циклофосфансиз, гемосорбция самараси ўрганилган. Буйрак усти бези пўстлоғининг ташҳисга, СГН активлигига ва глюкокортикоидлар қабул қилиш давомийлигига нисбатан ҳолати ўрганилган. Кўп эътибор нефропатия (ёруғлик микроскопияси) ва математик моделлаштиришга қаратилган. Систематик равишда профессор Б.А. Магрупов иштирокида буйрак, тери ва шиллиқ қаватлар биопсияси ўтказилган. Шу муаммо билан ҳозирда кафедра мудири ва профессор хисобланган олимлар - Т.С. Солиев, А.Г. Гадаев, доцентлар Б.К. Исамухамедов, З.Ф. Умарова, Г.Ш. Шамухиддинова, ассистентлар шуғулланишган.

     Профессор Х.И. Янбаева катта жамоат ишларини олиб борган: Республика кардиологлари жамиятининг рахбари, Бутуниттифок кардиологлар, ревматологлар, нефрологлар ва терапевтлар жамиятининг рахбарият аъзоси бўлган. “Ревматология бўлими буйича БМЭ III нашрида иштирок этган.

     1991-йилдан бошлаб, Ўзбекистонда чуқур ижтимоий ўзгаришлардан сўнг ва мустақиллик қарор топгандан кейин I ТошДавТИ клиникаси ва госпитал терапия кафедраси тарихида янги давр бошланди. Кафедра фаолиятининг ҳамма йўналишлари тамоман ўзгарди: илмий фаолият, ўқув жараёни қайта ташкил этилди, талабалар билан ишлаш ва жамият фаолияти характери мукаммаллаштирилди. 2 сентябр 1991-йилда госпитал терапия кафедрасига мудир бўлиб, Аляви Анис Лутфуллаевич ишга киришди. 1990-йилда унга профессор лавозими берилди. Анис Лутфуллаевич катта жамият ишларини олиб бормоқда: ЎзР ССВнинг Илмий Тиббий кенгаши раҳбарининг муовини, ЎзР терапевтлар ассоциацияси рахбари, ОАКнинг ички касалликлар, клиник фармакология, физиотерапия ва курортология буйича иҳтисослаштирилган кенгаши рахбари, ЎзР ССВ терапевтик дисциплиналар бўйича илмий техник ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш рахбари.

        Илмий текширишлар 2та тасдиқланган мавзу асосида ўтказилган:

1.АГ ва ЮИКни гемодинамика типи ва биологик ритм ўзига хослигинги ҳисобга олган холда иҳтисослашган даволаш.

2.Иммунокомплекс патологиялар – сурункали гломерулонефрит, БТДК ва ревматоид арритни ташҳислаш методлари ва даволаш самараси назоратини мукаммаллаштириш.

     Бу давр илмий текширишларида доцент А.Г.Гадаев, Г.Ш. Алимова, З.Ф.Умарова, Л.Р.Вахидова, Г.И.Иаханов, ассистент Г.Ш.Шамсутдинова, Б.К.Исамухамедов, Р.С.Суванов қатнашишган. Натижада “СГНда артериал гипертония механизми” номли А.Г.Гадаев томонидан докторлик диссертацияси, ва 2та номзодлик диссертациялари А.А.Каипов ва аспирант Гаур Шундар Шаха томонидан ёқланган. Булар юрак диастолик функциясини текшириш ва циркад ритмни хисобга олган холда АГни ихтисослашган даволаш буйича илк диссертациялар эди.

     Иккинчи йўналиш – иммунокомплекс патологияли касалликлар (БТДК, СГН) ва моддалар алмашинуви бузилиши билан кечадиган касалликлар (диабетик ва урат нефропатия) муаммоларини ечувчи йўналиш – хам ривожланиб борди. Замонавий даражада иммун статус ва генетика ўрганиб борилди. Замонавий иммуносупрессорларнинг генетик аппаратга, яъни улар таъсирида кузатиладиган хромосома абберацияларига таъсири ўрганилди. Кузатиш муддатлари 6ой – 1йил бўлган. Натижада 3та докторлик диссертацияси ёқланди - Н.П. Никитин (1999 йил), Н.Л. Халматова (1999 йил), Б.Т. Даминов (2000 йил) ва 17 номзодлик диссертациялари (Р.К. Джамалидинова, А.В. Грачев, Г.С. Джамбекова, А.Г. Ахунджанов, Б.Т. Даминов, Г.М. Мирсаматова, Э.А. Гайфуллина, А.А. Саидалимов, Р.Ш. Ходжаева, Р.С. Сайдалиев, З.Ф. Джуманиязова).

         Кафедра мудирлиги давомида профессор А.Л.Аляви томонидан кафедранинг илмий-текшириш лабораториясини ташкил қилиш ва бошқаришда сезиларли кучайиш кузатилди. Унинг таркибига маҳоратли ишчи ёшлар қўшилди. Кафедрада ва клиникада ишчи мухит ҳукм сурди. Натижалар кучли назорат қилинмокда, кафедрал апробация ўтказилмокда. Хамкасблари ва ғоядошларининг бундай назоратидан ўтиб тадқиқотчи ўз ишини ёқлайди.

          Ўзбекистон Республикаси мустакиллиги 10 йиллигига А.Л.Аляви, шогирдаларида 2та докторлик диссертацияси – Б.Т.Даминов, Н.С.Латипова ва 6та номзодлик диссертациялари (С.Б. Мостовщиков, И.А. Рузметова, Д.А. Ибадуллаева, А.А. Хасанов, Х.А. Маматкулов, Д.А. Бухарбаева) ёкланди.

     Ўзбекистон Республикасининг мустақил булиши илм-фанга кенг йўл очиб берди ва унинг илмий ютуқларининг МДХ ва бошка чет давлатларга кенг ёйилишига имкон яратди. 10дан ортик мақолалар Европа журналларида чоп этилди: «European journal of cardiology», «European journal of heart failure», «Knowledge transfer», London, July 22-26, 1996 year.  

   Шундай қилиб, факультет ва госпитал терапия кафедраси бой тарихга, анъаналарга эга ва илмий хамда ўқув маркази хисобланади.

Нефрология
Алоқа

Нефрология бўлими, 2-қават.
Мўлжал: Кардиология бўлими
Тел: (+99871)289-41-79

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ