Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларБолалар юқумли касалликлари бўлими

Бўлим ҳақида

 

Тошкент тиббиёт академиясининг болалар юқумли касалликлари кафедраси 1946 йилда доцентлик курси сифатида ташкил этилган. 1954 йилгача у юқумли касалликлар кафедраси таркибида бўлган (1951 йилгача кафедра мудири – профессор А.Л.Каценович, 1952 йилда Т.Х.Нажмиддинов). 1954 йилда мустақил болалар юқумли касалликлари кафедраси ташкил этилган, унинг асосчиси ва биринчи кафедра мудири профессор Х.А.Юнусова бўлган. Ҳозирги кунда кафедрани ЎзР ФА академиги Т.О.Даминов бошқаради.

Ҳозирги кунда кафедранинг ўқув базаси бўлиб Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникасининг катталар (60 та ўрин) ва болалар (80 та ўрин) юқумли касалликлари клиникаси ҳисобланади.

Клиникада ташҳисни аниқлаштириш мақсадида турли лаборатор ва функционал диагностика усуллари кенг қўлланилади. Ташҳисни тасдиқлашда замонавий серологик усуллардан кенг фойдаланилади – улардан, иммунофермент анализи (ИФА), полимераза занжир реакцияси (ПЗР), ушбу усуллар қўзғатувчи турини тўғри ишонарли аниқлаш имконини беради. Шунингдек УТТ, компьютер томографияси (КТ), МРТ каби функционал диагностика усуллари ҳам кенг қўлланилади.

Юқумли касалликларни даволашда халқаро стандартларга ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсияларига жавоб берадиган замонавий усуллардан фойдаланилади.

Масалан, клиникада сурункали вирусли гепатитларни замонавий халқаро тавсияномаларга асосланган вирусга қарши давоси интерферон дори воситалари ёрдамида ўтказилади. Ўтказилаётган даволаш самарадорлиги жуда юқори ва стандартларга мос келади.

Вирусга қарши даво фақат интерферонларни қўллаш билан чегараланиб қолмайди. Турли гуруҳдаги замонавий вирусга қарши дори воситалари бошқа нозологияларда ҳам, масалан қизамиқда, қизилчада ва бошқаларда қўлланилади.

Бўлим шифокорлари ёндош касалликлари бўлган беморларни, масалан, ОИВ-инфекцияси, қандли диабет, буйрак касалликлари, гипертония касаллиги ва бошқалар фонида вирусли гепатитларни даволаш кўникмаларига эгадирлар.

Клиника ходимлари доимий равишда ўз малакаларини ошириб келишмоқда.

Беморларга маслаҳат ишларини академик Т.О.Даминов ва профессор Л.Н.Туйчиев бошчилигидаги кафедранинг ходимлари амалга оширишади.

Эпидемиологик ҳолатларнинг ўзгариши муносабати билан клиника бўлимларининг ихтисослиги ўзгаради. Текшириш ҳажми доимо лаборатор диагностика усуллари билан тўлдириб борилади. Илмий ишланмаларнинг натижалари кенг қўлланилиб келинмоқда, бунинг натижасида беморларнинг касалхонада ётиш кунлари – ўрин кунлари сезиларли даражада қисқарди, клиник ва патологоанатомик ташҳислар ўртасида фарқ кескин камайди.

       Бугунги кунда клиника биносида қайта қурилиш олиб борилмоқда, беморлар учун касалхона шароитлари яхшиланмоқда. Даволаш ишларига етарли даражада эътибор қаратилмоқда. Беморлар кўриклари ва клиник таҳлиллар талабалар ва ёш шифокорлар учун ҳақиқий мактабга айланди. Беморларга индивидуал ёндошувга, илм ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлиги каба масалаларга кўп эътибор ажратилмоқда.
Болалар юқумли касалликлар бўлими
Алоқа

Болалар юқумли касалликлар бўлими, 1-қават.
Мўлжал: Гинекология

Тел: (+99871)289-41-76

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ