Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларКўз микрохирургияси бўлими

Бўлим ҳақида

 

КАФЕДРА ТАРИХИ

 1920 йилда Тошкентда Ўрта Осиё давлат университетининг очилиши билан унинг тиббиёт факультети таркибида Тошкентдаги ҳарбий госпиталь биносида кўз касалликлари кафедраси ташкил этилган. Бу кафедранинг асосчиси ва биринчи раҳбари профессор Александр Георгиевич Трубин (1876— 1945) эди. У 1920—1924 йилларда кафедра раҳбари сифатида даволаш, ўқитиш ишларини ташкил этган. 1923 йилда кўз шифокорлари илмий тўгарагини очган.

1924 йилдан 1931 йилгача кафедрани Александр Николаевич Мурзин (1885—1954) бошқарган. 1931 йилда кўз касалликлари кафедраси эски базадан янги, ҳозирги Тошкент Тиббиет Академиясиниг 3 клиникаси касалхонасининг кўз касалликлари бўлимига кўчган. А. Н. Мурзин педагогик ишларни яхшилаш билан бирга трахома, конъюнктивит, глаукома касалликларини даволаш ва олдини олиш учун Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари офтальмология хизматини ташкил этган. Кадрлар тайёрлаш ва уларни ўстириш ниятида 1926 йили Ўзбекистон офтальмологлар Илмий жамиятини ташкил этган.

1932 йилда Ростов на Дону шаҳридан профессор Петр Федорович Архангельский (1893—1959) келиб, кафедра мудири лавозимига тасдиқланган ва 1953 йилгача ишлаган. Унинг 100 та илмий-тадкикот иши мавжуд бўлиб, шулардан энг ноёби кўзнинг терлама (сыпной тиф) дан касалланиши, бруцеллёзнинг кўзга таъсири, глаукома ва бошқаларга бағишланган. П. Ф. Архангельский 1936 йилда кўзни протезлаш пунктини, 1940 йилда трахома диспансерини ташкил   килган.   У икки фан доктори   ва икки фан номзоди тайёрлаган. Унинг Ўзбекистондаги шогирдлари орасида фан номзодларидан Т. Ё. Қосимов ва М. Ҳ. Ҳамидовалар бор.

1953 йилдан то 1957 йилгача ТошМИ кўз касалликлари кафедраси мудири лавозимида профессор София Алексеевна Попова (1889—1961) ишлаган. У кўзнинг лейшманиози устида кўп йиллар ишлаб, докторлик диссертациясини ёзган ва безгакнинг кўзга таъсирини текшириб, ўлка патологиясини ўрганишга катта ҳисса қўшган. Унинг илмий ишлари 25 дан ортиқ бўлиб, 3 та фан номзоди тайёрлаган.

1957—1969 йилларда кафедрани иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ўзбеклардан офтальмология соҳасидаги биринчи фан номзоди, доцент Турғун Ёқуб ўғли Қосимов (1912—1972) бошқарган. У кафедрада даволаш ва ўқитувчилик ишлари билан бир қаторда кўз касалликлари жарроҳлигини анчагина ривожлантирган, яхши офтальмохирург бўлган. Унинг 40 га яқин илмий ишлари трахома, глаукома, кўз шикастланишларига оид эди. Т. Қосимов учта фан номзоди тайёрлаган.

1969 йилдан кафедра мудирлигига ўзбек аёлларидан биринчи аспирант, биринчи фан номзоди ва Ўрта Осиё бўйича маҳаллий аёллардан биринчи фан доктори, тажрибали клиницист ва офтальмохирург, профессор Муҳтарам Ҳамидова танлов билан ўтган. Унинг 150 дан ортиқ илмий ишлари глаукома, катаракта ва шу каби офтальмологиянинг долзарб масалаларига бағишланган.

1976 йилдан бошлаб Тошкент Тиббиёт Институтида иккита кўз касалликлари кафедралари ташкил этилган, I даволаш факультети кафедрасида 17 йилдан ортиқ кафедра мудири бўлиб профессор Татьяна Георгиевна Ильина ишлаган. Унинг 120дан ортиқ турли томир касалликларида кўз микроциркуляцияси патологияси, глаукома касаллиги патогенези ва даволашига бағишланган илмий ишлари чоп этилган. Шунингдек, Т.Г.Ильина томонидан 16та тиббиёт фанлари номзоди тайёрланган.

У Республика пойтахти ва вилоятларида трахома касаллигининг ликвидациясида ва назла касаллигининг олдини олишда катта ҳисса кўшган. Шу мақсадда у бошчилигида республикамизнинг кўплаб вилоятларида «Глаукома кабинетлари» ташкил этилган.

II даволаш факультетида профессор Мухтарам Хамидовна Хамидова кафедра мудири бўлиб ишлаган. 1995 йилда биринчи бўлиб ўзбек тилида «Кўз касалликлари» дарслигини кирилл ва лотин алифболарида ёзган.

1990 йилда ТошДавТИ Биринчи ва Иккинчи Тиббиёт институтларига бўлингандан сўнг 1--ТошДавТИда 1991-2005 йилларда кафедра мудири бўлиб доцент Алишер Рахимович Худойбердиев ишлаб келган. 1991-2002 йилларда Республика Соғликни Сақлаш Вазирлигининг бош офтальмологи бўлиб ишлаган. 90га яқин илмий мақола, 1 та монография, 8та авторлик гувоҳномаси муаллифидир. У раҳбарлигида 8та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди.

ТошДав.2 ТИда кафедра мудири бўлиб, 1990-1997 йилгача доцент Тешавой Назарович Авазов ишлаган, 1997 йилдан ҳозирга қадар кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор Фазилат Орифовна Бахритдинова бошқаради.

2005 йилда Тошкент Тиббиет Академияси ташкил қилиниши муносабати билан Биринчи ва Иккинчи тиббиёт интститутларилари қўшилди ва бирлашган кўз касалликлари кафедраси мудири лавозимига танлов асосида тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахритдинова Фазилат Орифовна ўтдилар ва ҳозирги кунда ишлаб келмоқдалар.

Ф.А.Бахритдинова – МДХ   давлатлари офтальмологлар ассоциацияси, ҳамда туркийзабон мамлакатлар офтальмологлари жамияти ҳақиқий аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги кошидаги офтальмологлар, отоларингологлар ва стоматологлар илмий жамиятининг раиси, Тошкент Тиббиёт Академияси қошидаги умумий Ихтисослаштирилган Советининг раис муовини, марказий услубий комиссиясининг хирургик секцияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Фармакологик Қўмитаси эксперти, Ўзбекистон Республикаси биоэтика бўйича миллий қўмита президиуми аъзосидир.

Унинг раҳбарлиги остида кафедрада 2та профессор, 6та доцент, 14та ассистент, 4та аспирант, 31та магистрант ишлайди.

Ф.А Бахритдинова томонидан 125та илмий ишлар чоп этилган, шу жумладан методик тавсиялар ва кашфиётларга патентлар олинган. Унинг раҳбарлиги остида 8та тиббиёт фанлари номзоди ва 3та тиббиёт фанлари доктори тайёрланган.

2005 йили ТТАнинг 60га яқин кафедралари орасида магистратура йўналиши бўйича ўтказилган аккредитациядан муваффақиятли ўтган бир нечта кафедралар орасида бизнинг кафедра ҳам бўлиб, 5 йил муддатга ўтди.

            Ҳозирда кафедрада профессор раҳбарлигида «Комплексные клинико – функциональные исследования некоторых видов офтальмопатологии с разработкой и внедрением новых лекарственных форм и методов лечения в офтальмологическую практику» мавзусида илмий иш олиб борилмокда.

 

                         КЎЗ   МИКРОХИРУРГИЯСИ БЎЛИМИ

        ТТАнинг кўз касалликлари кафедрасининг мудири т.ф.д., профессор Ф.А.Бахритдинова бошчилигида клиникада кўз касалликларини даволашда барча замонавий услублар қўлланилади, юқори малакали ходимлар штати ташкил этилган.

     Ҳозирги вақтда замонавий тиббий жиҳозлар, махсус усуллар ва шифокорларнинг маҳорати, кўз олмасининг олдинги қисмида мураккаб, юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини ўтказишга имкон яратди. Клиникада катаракта операциясини “тоннел” усули билан, яъни чоксиз бажарилмокда, бу эса ўз навбатда асоратлар келиб чиқиш эхтимолини камайтиради ва кўриш ўткирлигининг тикланиш даврини қисқартиради, бундан ташкари амбулатор шароитда даволанишига имкон беради.

         Кўз ички босимини тиклаш ва кўриш қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида глаукоманинг жарроҳлик амалиётида “дренаж” усули кенг қўлланилмоқда. Кўриш умидини йуқотган сурункали увеит ва асоратли катарактали мураккаб беморларни хирургик даволашда ўз самарасини берди.

         Катаракта ва глаукома операцияларининг биргаликда кўлланилиши бир вақтнинг ўзида кўриш ўткирлигини тиклаш ва кўз ички босимининг пасайишига имкон беради. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, клиниканинг кўп тармоқли структураси даволаниш учун мурожаат қилган ёндош   касалликлари бор беморлар, яъни гипертония, қандли диабет, ўтказилган юрак инфаркти ва бош мия инсульти кабиларга юқори малакали офталмологик ёрдам кўрсатишга имкон беради.

           Клиника директори ҳамда етакчи микрохирург ТТА кўз касалликлари кафедраси доценти А.А.Ахроров томонидан рефракция аномалияларини (миопия ва гипермитропия) жарроҳлик коррекция усули билан операциялар муваффақиятли даражада бажарилади ва беморларда оламни кузойнаксиз кўриш қобилияти кайта тикланади.

           Ходимларнинг юқори малакаси ва бўлимнинг замонавий тиббий жиҳозланиш рефракция аномалияси, туғма паталогияси, глаукома, кўз туби, гавҳар, шох парда патологияси каби касалликларни аник диагностика қилишга имкон беради.
Кўз микрохирургияси бўлими
Алоқа

Кўз микрохирургияси бўлими,
Асосий даволаш биноси
1-қават.
Мўлжал: Стоматология ўқув амалий маркази
Тел:(+998-71) 289-41-68

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Схема расположения

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ