Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларРевматология

Бўлим ҳақида

 

ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОПЕДЕВТИКАСИ КАФЕДРАСИ ВА РЕВМАТОЛОГИЯ БЎЛИМИ

«Ички касалликлар пропедевтикаси» кафедраси 1920 йилда Туркистон Давлат университетининг медицина факультети таркибида ташкил этилган.

1943 йилга қадар унга машҳур профессорлар М.И.Слоним, Н.И.Рагоза, Г.Ф.Мангустлар раҳбарлик қилганлар.

1943 йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзФА мухбир аъзоси, профессор Н.И.Исмоилов, сўнгра профессорлар М.С.Турсунхўжаева, Э.Й.Қосимов, Р.А.Қорабоева, Ҳ.А.Абдуллаевлар раҳбарлик қилганлар.

2000 йилдан буён кафедрани тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Ш.Каримов бошқариб келмоқда.

Кафедра қошида ТТА 3-клиникаси РЕВМАТОЛОГИЯ БЎЛИМИ ташкил қилинган. Бўлим мудири – З.У.Еримбетов, олий тоифали шифокор, иш стажи 35 йил. Бўлим 35 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан, 15 та ўрин - хўжалик ҳисобидан ва 20 та ўрин - бюджет ҳисобидан. Бўлимда 18 та беморхона мавжуд. Бўлимнинг умумий майдони 410 м2 ни ташкил этади. Ҳар бир беморхона 2 кишига мўлжалланган. Хўжалик ҳисобидаги (люкс) беморхоналарда телевизор, кондиционер, музлатгич, алоҳида ҳожатхона ва ювиниш хоналари мавжуд.

Бўлимда муолажалар хонаси, жисмоний бадантарбия, резонанс терапия хоналари ва ошхона мавжуд. Беморлар дам олиши учун маънавият ва маърифат бурчаги билан музей ташкил қилинган.

Бўлимда даволанаётган беморлар тўлиқ умумий клиник, биохимик, функционал текширувлардан ўтади ва замонавий текширув усулларидан: иммунологик, тери биопсияси, ультратовуш текширувлар, эндоскопия, ЯМР электроэнцефалография текшириш усуллари қўлланилади.
    Беморлар медикаментоз, физиотерапевтик, даволовчи жисмоний тарбия, бўғим ичига дори юбориш, инфра-Р-терапия усуллари билан даволанадилар. Беморлар бўлимда даволаниши мобайнида доцент, профессорлар кўригидан ўтишади.

Ревматология
Алоқа

Ревматология бўлими,
Хирургия(собиқ Кадетский) корпус
2-қават.
Мўлжал: Кардиология бўлими
Тел: (+99871)289-41-08

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ