Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларТерапия

Бўлим ҳақида

 

КЛИНИК ФАРМАКОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ ВА УМУМИЙ ТЕРАПИЯ БЎЛИМИ

Клиник фармакология кафедраси – институтнинг энг ёш кафедраларидан бири бўлиб, 1982 йилда собиқ иттифоқ олийгоҳлари даволаш факультети ўқув режасига клиник фармакология фани киритилгандан сўнг ташкил топди.

Кафедра 1982 йилда собиқ иттифоқда биринчилардан бўлиб, ТошДавТИ ректорати ташаббуси билан Ўзбекистон ССР да ҳизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Р.А. Каценович раҳбарлик қилаётган субординаторлар учун терапия кафедраси ҳузурида фаолият кўрсатаётган клиник фармакология курси базасида ташкил этилди. 1980-1982 йилларда курсни тиббиёт фанлари доктори ЎзССР ФА ИХРВ фармакология лабораторияси мудири Н.Т. Тўлаганов бошқарди.

1982 йилда мустақил кафедра ташкил этилгач, шу вақтгача ТошДавТИ фармакология кафедраси профессори бўлиб келган тиббиёт фанлари доктори, профессор К.Н.Наджимутдинов кафедра мудири этиб тайинланди, у 1996 йилгача раҳбарлик қилди. 1996 – 2000 йилларда кафедра мудири бўлиб тиббиёт фанлари номзоди доцент Бабаева Н.Г. тайинланди.

Кафедрага 2000 йилдан буён тиббиёт фанлари доктори профессор И.Р.Мавлянов раҳбарлик қилмоқда. Кафедра Тошкент Тиббиёт академия 3-чи клиникаси умумий терапия бўлими қошида ташкил топган. Бўлим мудири Т.Б. Салимова олий тоифали шифокор, иш стажи 38 йилдан ортиқ. Бўлим 30 ўринга мўлжанланган. Шулардан 15 таси - бюджет ва 15 таси - пуллик хизмат ҳисобидан. Ушбу бўлимда 3 та люкс беморхона ва 4 та яримлюкс беморхоналар телевизор,музлатгич алоҳида покланиш, ювиниш хоналари билан тўлдирилган. Бўлимда даволанаётган барча беморларга клиник, биохимик, функционал текширувлар, ультратовуш, иммунологик, эндоскопик ҳамда компьютор томография усуллари текширув мобайнида қўлланилади. Бўлимда физиотерапевтик даволаш усуллари, массаж, рентгентерапия ҳамда даволаш стандартларга асосланиб дори воситалари билан даволаш йўлга қўйилган. Барча беморлар даволаниш муддатида доцент, профессорлар кўригидан ўтишади, шу билан биргаликда гинеколог, уролог, окулист, стоматолог, отоларинголог маслаҳатларига асосан қўшимча даволанишга тавсия қилинган ҳолатда даволаниш йўлга қўйилган.

Терапия
Алоқа

Умумий терапия,
Асосий даволаш биноси
1-қават. Бинонинг ички томонидан кирилади.
Мўлжал: Рентгенология бўлими
Тел:(+99871)289-41-03

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ