Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаБўлимларСтационарларТерапияТерапияХизматлар

Хизматлар

 

Умумий терапия бўлимида стационар даволаниш қоидалари

1.1. Терапия бўлимига беморлар фақат ТТА 3-клиникаси маслаҳат поликлиникаси орқали режали равишда жойлаштирилади.

1.2. Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2003 йил 27 февралдаги 90- сонли буйруғининг ижроси сифатида Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Республика вилоятларидаги Соғлиқни Сақлаш Бош бошқармалари, Тошкент шаҳар Соғлиқни Сақлаш Бош бошқармаси томонидан, имтиёзли равишда даволанишга ҳуқуқ берувчи, махсус ордер билан юборилган аҳолининг режали равишда тиббий ёрдамга муҳтож бўлган беморларини ўз турар жойларида тўлиқ текширувдан ўтган касаллик баённомаси ва йўлланма, ҳамда шахсини ва имтиёзларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлгандагина бюджет ҳисобидан даволаниш учун қабул қилинади. Акс ҳолда ушбу текши-рувлар бемор ёки унинг яқинлари розилигига кўра клиникада хўжалик ҳисобидан амалга оширилади.

1.3. Ногиронлар, Улуғ Ватан уруши қатнашувчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, давлат қарамоғидаги шахслар бўлимга режали равишда ўрнатилган тартибда, керакли ҳужжатлар асосида маъмурият орқали Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг махсус ордери билан ётқизилади.

1.4. Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2002 йил 2 апрел 140- сонли буйруғи ҳамда 2002 йил 12 декабрдаги 538 -сонли буйруқларининг амалдаги ижроси сифатида режали равишда тиббий ёрдамига муҳтож бўлган беморлар стандарт асосида касаллик баённомасидан кўчирмалари ва текширув натижалари билан пуллик ҳисобидан даволаниш учун бўлимга калькуляция асосида жойлаштирилади.

1.5. Тошкент Тиббиёт Академия 3-клиникасида аҳолига пуллик хизмат ҳисобидан кўрсатилаётган тиббий ёрдамини янада такомиллаштиришни давом эттириш мақсадида, терапия бўлимида ҳам 15 ўрин пуллик ва 15 ўрин бюджет ҳисобидаги беморларнинг барчасига кечаю-кундуз шифокорлар, профессор ва доцентлар назорати остида даволаниши тўғри йўлга қўйилган.

1.6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар, яъни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва чет эл хорижий давлатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Низомига асосан, даволаниш пуллик йўл билан амалга оширилади.

Бўлимда беморларга қуйидаги нозология бўйича тиббий хизмат кўрсатилади:

 

Қон-томир ситемаси касалликлари

  • Юрак ишемик касаллиги
  • Қон босими ва Нейро-циркуляр дистония касаллиги
  • Юрак туғма ва орттирилган нуқсонлари хасталиги.

Нафас олиш системаси касалликлари

  • Зотилжам
  • Ўткир ва сурункали бронхит
  • Бронхиал астма.

Овқат ҳазм қилиш системаси касалликлари

  • Меъда ва 12 бармоқ ичак яра хасталиги
  • Панколит
  • Носпецефик ичак яра ва Дизбактериоз касаллиги.

Ўт қопи ва Жигар касалликлари:

  • Панкреотит
  • Холецистит
  • Сурункали гепатит ва Жигар циррози касалликлари.

Буйрак касаллиги

  • Сурункали ва ўткир пиелонефрит.

Таянч аъзолари тизими касалликлари

  • Ревматизм
  • Бўғин касалликлари
  • Подагра ва бошқа касалликлар.
 
Терапия
Алоқа

Умумий терапия,
Асосий даволаш биноси
1-қават. Бинонинг ички томонидан кирилади.
Мўлжал: Рентгенология бўлими
Тел:(+99871)289-41-03

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Жойлашиш схемаси

map rev small

Иш вақти

08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
08:00 - 17:00
Дам олиш куни

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ