Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаМақолаларВегататив дистония ёки кардионевроз нима ?

Вегататив дистония ёки кардионевроз нима ?

 Инсон хаёти давомида хурсандчиллик ёки хафагарчилликдан хаяжонланиб юраги тез урмаган, хаво етишмаслик хисси бўлмаган, енгил бош айланиши сезмаган киши бўлмаса керак. Лекин давомли хаяжон, стресс, ақлий ва жисмоний зўриқиш каби рухий холатларимизга йўлдош аломатлари вегататив дистония клиник синдромининг бошланиши эканидан кўпчилик бехобар.

Хўш унда вегататив дистония нима ўзи? Гап шундаки, инсон асаб тизимининг соматик турга, яьни ташқи таьсирларни қабул қилишга мослашган ва эркин харакатлар назорати(яьни қуёшни кўрганда кўзларимизни қисишимиз ва х.к) юзага келади. Вегататив нерв тизими асосан ички таьсирларини қабул қилади. Аьзолараро ва ички аьзолар мунособатларини назорат қилади.
Вегататив дистониянинг асосий сабаблари қандай? Давомли хаяжон, стресс, ақлий ва жисмоний зўриқиш, эмоционал ва психоген шикастлар, эндокрин тизими касаллариклари сабаб бўлиши мумкин.
Вегататив дистония асосий белгилар қандай? Бош оғриши, бош айланиши, юрак тез уриб кетиши, музлаш ва исиб кетиш, хаво етишмаслик хисси, кўп сўлак ажралиши ва чанқаш, хаяжонланиш, уйқу бузилиши, иштаха пасайши, умумий чарчоқ, хотира пасайши, ишга лаёқат пасайши, қон босимини ўзгариб туриши, шовқин ва ёруғлик ёқмаслик, метеолабиллик, қўрқув ва вахима хислари, баьзан хушдан кетиш холатлари кузатилиши мумкин.
Бундай беморлар қандай текширувидан ўтиши керак? Аввало умумий амалиёт шифокори ва невропатолог кўригидан ўтиши керак. Бу шифокорлар беморга комплекс текширувларни ўтказишади. Булар қаторига:
Умумий қон тахлили, умумий пешоб тахлили, Электрокардиограмма, кўкрак қафаси рентгенографияси, ЭЭГ, РЭГ, кардиолог ва эндокринолог кўриклари лозим бўлади..
Хўш бундай касалликни даволаса бўладими? Албатта! Агарда беморлар вақтида шифокорга мурожат этилса ва даво муолажалари тўғри танланса касалликдан батамом соғайиш имконияти мавжуд.
Бу касаллик қандай даволанади? Бемор соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак. Яьни вақтида тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш, вақтида ухлаш, кундалик иш режасини тўғри ташкил этиш, маданий хордиқ олинса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Агарда юқоридаги белгилар тўлиқ ўтиб кетмаса беморга қўшимча равишда медикаментоз даво ва физиодаволаш усуллари ўтказилади.

Досанов Аюбхон, 1-неврология бўлими шифокори

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ