Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаМақолаларАллергик ринит

Аллергик ринит

 

 

Соғ бўлинг! Бу сўзларни аксириш, тумов, томоқда қичишиш ва кўз ёшланиши билан намоён бўлувчи аллергиянингбирор куришини билан касалланган кишилар кўп эшитишади. Аллергик ринит-турли хил химикатлар ишлатилиши ортаётган ва тоза ҳаво ўрнини чиқинди газлар эгаллаётган ривожланган саноат давлатларининг замонавий муаммоси. Ринит симптомлари шунчалик таъсирчан ва чарчатувчи бўлиши мумкинки, ҳатто ишга ё ўқишга диққат қилиш қийинлашиб, ҳаёт сифати ёмонлашади.
Аллергик ринит икки тури мавжуд.
• Мавсумий аллергик ринит - аломатлар одатда йилнинг маълум вақтларида, купинча баҳорда, ўсимликларни гуллаш даврида содир бўлади.
• Мавсумийлик хос бўлмаган аллергик ринит-аллергия симптомлари йил фаслларига караб эмас, доимий намоён бўлади.
Купинча уни чанг каналари ёки ҳайвон эпидермиси чақиради. Аллергия қандай пайдо булади? Аллергенлар (нафас йўлларини таъсирловчи моддалар) бурунга, томоққа, кўзга тушиб, семиз хужайраларни активлаштиради. Бу хужайралар юқоридаги симптомларни юзага чиқарувчи гистамин моддасини ажратади. Аллерген сифатида дарахтлар ва ўсимликлар чанги,чанг каналари, моғор, мушук, ит, от ёки парранда, озиқ-овқат маҳсулотлари (масалан, сут, ёнғоқ, помидор, тухум) бўлиши мумкин. Афсуски, аллергенни аниқлаб бўлмайдиган ҳолатлар хам учраб туради.
Аллергик ринит аломатларини асосан турли хил кимёвий моддалар, масалан, сигарет тутуни, БЎЁҚЛАР, ЛАКЛАР, косметика махсулотлари, аспирин янада яққол намоён қилади. Баъзан сабаб ҳиссий стресс, алкогол, совуқ ва нам ҳаво, кондитционерлар бўлиши мумкин.
Энг аввало, ота-онасида Атопия бор болалар, худди туғма аллергиядек муаммога дуч келишлари мумкин. Аллергик реакциялар кўпинча болалар учун хос бўлсада, аллергик ринит хохлаган ёшда учраши мумкин. Бу касаллик ўз ўзидан хавфли эмас, лекин даволанмаса, бронхиал астма, бурундаги полиплар, эшитишнинг бузилиши билан билан қўшилиб келиши мумкин.
Аллергия аломатлари кўпинча бурун шиллиқ қаватида содир бўлиб, хуружли тез-тез аксириш, қичишиш, нафас олишнинг қийинлашуви, бурун тиқилиши, сувсимон, бурундан шиллиқли суюқлик келиши, баъзида бурун қонаши каби ҳолатлар ҳам бўлиб, одатда бундай беморлар чўнтакларида бир эмас бир нетча дастрўмол олиб юрадилар. Бундай беморлар ўз вақтида шифокор-аллерголог мутахассисга учрамасалар, касаллик пастки нафас йўлларига тарқалиб, юқоридаги аломатларга йўтал, томоқ қичишиши қўшилади. Бунда нафас қисиши, яъни атопик бронхиал астма хасталигининг аллергик тумовга қўшилиш хавфи содир бўлади Бундай беморлар узоқ вақт бурун-томоқ, бурун (ЛОР) вазаматор, ринит бурун бўшлиғи полипи, бурун суягининг эгри-бугрилиги каби нотўғри ташхислар билан даволанишади, бироқ натижаси яхши бўлавермайди. Чунки муваффақият аниқ ташхисга боғлиқ.
Аллергик ринитни даволаш
1.Дорисиз (кимёвий дориларсиз) даволашнинг шарқона усули.
2.Гомопатик табиий дори воситаларини қўллаш.
3.Иммун сезгирлигини камайтириш – бу усулда бемор хасталигига сабабчи бўлган аллергенни аниқлаб, мазкур аллерген организмга аста-секин киргизилади. Яъни: ўзиники-ўзига қабилида иш юритилади.
Юқорида айтганимиздек, аллергия ўсимлик чанги, мева-сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, уй ҳайвонлари мўйи ҳамда дори воситаларига нисбатан бўлиши мумкин Олимларимиз энг кўп тарқалган ва хавфли аллерген сифатида "уй чанги" ни эътироф этадилар. Унинг таркибида замбуруғлар, одам ва уй ҳайвонлари терисининг пўст қолдиқлари, уй ҳашоратлари (кичик каналар) нинг тана қолдиқлари, тухумлари, нажаси, бактериялар, ўсимликлар чанги ва ҳоказолар мавжуд бўлади.
Уларнинг энг кучлилари тўшак каналари бўлиб, улар учун чанг табиий яшаш муҳити ҳисобланади. Каналар уйга ёзда очиқ деразалар, уй ҳайвонлари орқали кириб, ёстиқ, кўрпа, юмшоқ мебеллар жилдлари, гилам, полосларда тўпланади. Инсон организмига каналар асосан ҳаво томчи йўли орқали ўтади. Шунингдек, ваннахонада ётоқхонага нисбатан чанг камроқ бўлади. Ётоқхонадаги тўшакларда эса полга нисбатан каналар миқдори кўпроқ, тўшакдаги бир грамм чанг таркибида 3000 дан 14000 нафаргача каналар борлигини тиббиётимиз олимлари аниқлашган. Кечаси ухлаганда тўшак тана ҳарорати сабабли 20-30 даражага исиб кана ва турли замбуруғларнинг фаоллашуви учун замин яратади. Биз юқоридагиларни ҳисобга олиб, қуйидагиларга амал қилиш кераклигини эслатиб ўтамиз:
1. Аллергенлардан йироқ бўлиш.
2. Китобларни фақат ёпиқ жавонларда сақлаш.
3. Мебелларни ҳар уч-тўрт кунда нам латта билан артиш.
4. Уйдаги ҳайвонлар, паррандалар ва аквариум балиқларидан воз кечиш.
5. Ётоқхона ва тўшакларни ҳар куни шамоллатиб туриш ва уларни ҳафтада бир-икки маротаба тоза ҳавога олиб чиқиб қоқиш.
6. Ҳафтада бир маротаба уйни нам, тоза латта билан артиш, хонани шамоллатиш.
7. Чойшабни ҳафтада бир марта алмаштириш.
8. Чанг кўтарадиган дарпардаларни камайтириш.
9. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш.

Улуғбек Вохидов
Шифокор оториноларинголог

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ