Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаМақолалар

Мақолалар

11.01.2016 22:46

Ичак меъёрий микрофлорасининг макроорганизмдаги роли

Одам танасининг баъзи анатомик аъзолари, жуда кўп микроорга-низмлар тутган аъзолар билан анатомик яқин бўлса-да, амалий жиҳатдан стерил бўлади. Масалан, ичак ва жигар, оғиз-ҳалқум ва ўпка, қин ва бачадон кабилар шунга мисол бўла олади.
Нормал микрофлора деганда, соғлом одамда учрайдиган микроор-ганизмлар биоценози тушунилади. Нормал микробиоценоз одам организмининг ташқи муҳит билан алоқада бўлган жойларида симбиотик кўринишда эволюция натижасида пайдо бўлган ва шу ерда яшашга мослашган.

04.12.2015 10:29

ЮРАГИНГИЗНИ АСРАНГ

Инсон танасини бир дақиқа ҳам ҳаёт тўхтамайдиган ва доим жўш уриб турган денгизга ўхшатиш мумкин. Унга ташқи муҳитдан озуқалар ва кислород тушиб, тўхтовсиз модда алмашинув жараёнлари давом этади ва мунтазам фаолият кўрсатиб туради. Қайта ишланган маҳсулотлар ва карбонат ангидрит организмдан чиқариб юборилади. Таъбир жоиз этса, бу жараённи автомобил моторининг ишлашига ўхшатиш мумкин. 

04.12.2015 10:22

ҚОН БОСИМИ КЎТАРИЛГАНДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК

 Агар Сизни ҳозир даволасак – биз сизга айни вақтда ёрдам берамиз. Агар сизга касаалликни олдини олишни ўргатсак – биз сизга доим ёрдам берамиз”

Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти шиори

Артериал гипертензия қон босимини кўтарилиши билан кечувчи гипертония касаллиги (эссенциал гипертония) ва айрим бошқа касалликларнинг белгиларидан бири сифатида намоён бўлувчи иккиламчи (симптоматик) гипертензия кўринишида кечади. 

04.12.2015 09:53

ГЛАУКОМА (КЎЗ ИЧКИ БОСИМИНИ ОШИШИ)

 

Кўз касалликлари ичида энг оғир кечадиган, кўз ички босимини барқарор кўтарилиши оқибатида қайтариб бўлмас кўрликка олиб келадиган оғир офтальмологик хасталик бу глаукома хисобланади. Ташвишлантирадиган томони шундаки, глаукома касаллиги асосан меҳнат қобилиятига эга ёшдаги инсонлар орасида тарқалган хисобланади.
Глаукома билан оғриган беморнинг кўз нурини яхшилаш ёки уни сақлаб қолиш фақат офтальмолог шифокорлардан эмас, балки беморларнинг ўзидан ҳам кўп машаққат талаб қилади. Бемор тарафидан амал қилинадиган чора тадбирлар ҳам касалликни даволашда муҳим аҳамият касб этади.

16.05.2015 06:40

ЭКССУДАТИВ ДИАТЕЗ

  Экссудатив диатез ҳанузгача турли мутахассислар томонидан турлича тушунтирилиб келинмоқда.

Педиатрлар ушбу ташхисни кўпинча янги туғилган чақалоқларда кузатиладиган экзема касаллигига нисбатан ишлатадилар. Экссудатив диатезга хос белгилар ( юз терисининг, айниқса ёноқларнинг қизариши, майда пуфакчалар билан қопланиши, намланиб сувчираши ёки сероз-йирингли қипиқлар ва қалоқлар билан ёпилиши, терининг зараланган жойларида инфильтрация кузатилиши, қўл ва оёқлар терисининг қуруқлиги, қулоқ супралари орқа тарафидаги бурмаларнинг ёрилиши, бошнинг сочли қисмида себореяли қалин ёғ-сув қатламларининг кузатилиши,

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ