Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаЯнгиликлар14-январ - Ватан ҳимоячилари куни

14-январ - Ватан ҳимоячилари куни

14 январ кунини мамлакатимизда ҳар йили миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.


Тошкент тиббиёт академиясида 14 январь— Ватан химоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Тантанали маросимни академия ректори академик Ш.И.Каримов табрик сўзи билан очди ва академиямизда фаолият кўрсатаётган қуролли кучлар сафида хизмат қилиб, барчамизнинг тинчлигимизни сақлашга ўз ҳиссасини қўшаётган бир қатор ходимларга совғалар топширди. Уларнинг машаққатли ишларида бардамлик, муваффақият тилади.
Сўзга чиққанларнинг барчаси мамлакатимизда олиб борилаётган харбий соҳадаги ислоҳотларнинг нақадар пухта қилинаётгани, бунинг натижасида миллий армиямизнинг мустахкам шалланишидаги ўрни хақида тўхталиб ўтишди.
Маросимнинг бадиий қисми эл севган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ