Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаЯнгиликлар21 октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

21 октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Тил – миллатнинг фахри, ғурури, қиёфасининг бир бўлагидир. Шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу сана мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Шу билан бир пайтда тилимизнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун ҳам беқиёс имконияти яратилди.
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Клиникамизда ҳам шу куни ушбу тарихий санага бағишланган ижтимоий тадбир ўтказилди. Тадбирни клиника бош шифокорининг биринчи ўринбосари А.Қурбанов кириш сўзи билан очди ва йиғилиш қатнашчиларини ушбу кун билан табриклади. Тошкент тиббиёт академиясидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ушбу куннинг биз учун нечоғлик аҳамиятли эканлиги, она тилимизнинг ривожланиб, равнақ топиши учун барчамиз бирдек масъул эканлигимиз ҳақида тўхталиб ўтди. Тил-миллатнинг борлигини, унинг тарихи ҳақида маълумот берувчи восита ҳамдир. Айни дамда орзу умидларимиз, истиқлолимиз, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шунинг учун, она тилимизга доимо хурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур. Зеро, тил бор экан миллат давомий, унинг истиқболи буюк, нурли ва чароғондир.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий иш олиб боришимиз даркор.

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ