Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаЯнгиликларТиббиётимиз тарихига эҳтиром

Тиббиётимиз тарихига эҳтиром

Инсонлар қалбига ўзгача кайфият улашиб, дилларни хушнуд этувчи баҳорий байрам – Наврўзи олам шукуҳи ҳануз юртимиз бўйлаб давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент фармацевтика институтида ҳам ана шу -айёмга бағишлаб байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирга ҳамоҳанг тарзда институт ҳамда Ибн Сино жамоат фонди ўртасида Ибн Сино меросини ўрганиш борасида меморандум имзоланди.
Унда Ибн Сино жамоат фонди жамоаси, ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Ислом Тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари, Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси вакиллари, ТИКАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари, профессор Сулейман Кизилтоправ ҳамда олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирни институт ректори, профессор Ҳабибулло Жалилов кириш сўзи билан очиб, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ўз ичига қамраб олган Наврўз умумхалқ байрами, унинг бой тарихи ҳамда юртимизда истиқлол йилларидан бошлаб мазкур айём нуфузи қайта тикланиб, унга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди ва байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг, институтда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, ёшларни баркамол авлод этиб тарбиялашда ҳисса қўшаётган, шунингдек, иш жараёнида ижобий натижаларга эришаётган кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда бир гуруҳ фаол ўқитувчи ва ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, тадбир давомида Тошкент фармацевтика институти ва Ибн Сино жамоат фонди ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Айтиш муҳимки, Ибн Сино илмий меросини ўрганиш баробарида фармацевтика ва доривор ўсимликлар йўналишида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, ёш иқтидорли олимларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган битим доирасида илмий анжуманлар ташкиллаштиришга ҳам келишиб олинди.
– Буюк мутафаккир ва аллома ҳазрат Навоий бобокалонимиз бежиз "Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!" дея таъкидламаганлар, боиси ушбу айём эзгулик ва яхши ишлар элчисидир, – дейди Ибн Сино жамоат фонди раиси Нозимхон Маҳмудов. – Чунки, мазкур таълим муассасаси билан ҳамкорлик битими, қолаверса, хорижлик ҳамкорлар билан тиббиётимизнинг буюк даҳоси Ибн Сино меросини ўрганиш борасида меморандум имзоланишининг айни шу кунларга тўғри келиши, бу албатта, юқоридаги фикримизнинг тасдиғидир.
Тадбир сўнгида байрам муносабати билан "Наврўз – гўзаллик ва нафосат байрами" номли адабий-бадиий кеча ўтказилди. Санъаткор ва таниқли сўз усталарининг чиқишлари иштирокчилар кўнглига ўзгача завқ бағишлади.

 

Манбаа:  uzssgzt.uz

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ