Тошкент Тиббиёт Академияси 3-Клиникаси
          
Бош саҳифаЯнгиликлар Ҳудудларга тез тиббий ёрдам автомобиллари берилди

Ҳудудларга тез тиббий ёрдам автомобиллари берилди

Жорий йилнинг 16 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолаган эди. Бу эса соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни ривожлантириш, малакали кадрлар, дори воситалари, тиббий ускуналар, ихтисослаштирилган автотранспорт ва алоқа воситалари билан таъминланиш даражасини яхшилаш, тез тиббий ёрдам фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг амалдаги тизими ҳамда шошилинч тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар қаторида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1 минг 200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши ҳам белгиланган эди. Айни кунда зарур воситалар билан жиҳозланган 50 дона DAMAS AMB русумидаги тез тиббий ёрдам автомобили харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга берилди.
– 2017 йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг вакиллари билан учрашуви ва 16 март куни имзолаган "Шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони тез тиббий ёрдамга берилаётган эътиборнинг яна бир ифодаси, десак муболаға бўлмайди. Харид қилиниши кўзда тутилган ҳамда эҳтиёжи баланд ҳудудларга тақсимланаётган ушбу 50 та DAMAS AMB русумли тез тиббий ёрдам автомобиллари аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим роль ўйнайди, албатта. Шу билан бирга, тез тиббий ёрдам автотранспортларини модернизациялаштириш жараёнлари жадаллик билан кечмоқда. Тез тиббий ёрдам диспетчерига автомобиль қаерга бориши ҳақида маълумот бериб, мурожаат қилган манзилга яқинроқ бригадани юбориш имкониятини берувчи GPS ускуналари ўрнатилмоқда. Бугунги кунда мазкур алоқа воситаси пойтахтимиздаги 161 та тез тиббий ёрдам автомашиналарига хизмат кўрсатяпти. Тез кунларда ушбу амалиёт вилоятларда ҳам тўлиқ татбиқ этилиши белгиланган, – дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Даврон Султонов.
Дарҳақиқат, шошилинч тиббий ёрдам тизимида замонавий илмий-техник ютуқлар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш нафақат аҳоли, балки соҳа ходимлари, ҳайдовчиларга ҳам қулайликлар яратмоқда.
– Самарқанд вилояти бўйича жами 149 та тез тиббий ёрдам автотранспорти халққа хизмат кўрсатса, улардан 49 тасига GPS ускунаси ўрнатилган. Шунга қарамай баъзан аҳоли мурожаати бўйича айтилган манзилга етиб боришда айрим камчиликлар, жумладан, автотранспортларнинг техник носозлиги, тез тиббий ёрдам машиналарининг етишмаслиги каби вазиятларга дуч келар эдик. Мана, бугун вилоятимизга берилаётган 5 дона DAMAS AMB русумидаги тез тиббий ёрдам автомобили бу каби муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради, десак муболаға бўлмайди, – дейди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли автохўжалик ҳайдовчиси -Искандар Исаев.
Дарҳақиқат, инсон саломатлиги, халқ манфаатларини кўзлаб қилинаётган бу каби эзгу ишлар аҳолига бир қатор қулайлик яратиши шубҳасиз.

 

Манбаа:  uzssgzt.uz

Системага кириш

Ҳаволалар
gov-uz

Ўзбекистон Республикаси

Ҳукумати Портали

 www.gov.uz

minzdrav

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги

www.minzdrav.uz

minzdrav

Тошкент Тиббиёт

Академияси

www.tma.uz

 

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси.
Ўзбекистон, Тошкент ш, Тараққиёт к, 103. Тел.: +(99871)-289-43-62 (24 соат). e-mail:info@3-klinikatma.uz
Сайт ва дастурлар ишлаб чиқариш Greencode МЧЖ